Организмимизга оид фактлар!

·  Инсон танасида қон билан таъминланмайдиган ягона қисм – кўзнинг шох пардасидир. У кислородни тўғридан-тўғри ташқи муҳитдаги ҳаводан олади.

·  Инсон бош мияси сиғими 4 терабайтдан ошади.

·  Бола 7 ойгача бир пайтнинг ўзида ҳам нафас олиши ҳам ютиши мумкин.

·  Бош суяги – 29 хилдаги турли суяклардан иборат.

·  Аксиришда организмнинг барча функцияси тўхтайди, ҳатто юрак ҳам!

·  Нерв импульси  274 км/соат тезликда ҳаракат қилади.

·  Инсон мияси бир кунда ҳосил қиладиган электрик импульслар дунёнинг жами мобил телефонлариникидан ҳам ортиқдир.

·  Инсон организмидаги углерод 900 та қалам ясашга етади; ёғ – 7 та совун ясаш учун; сув – 50 литр сиғимдаги бочкани тўлдириш учун етади.

·  Инсон юраги умри давомида 182 миллион литр қонни ҳайдайди.

·  Танангиздаги 50000 ҳужайра ўлади ва янгисига алмашади… Шу жумлани ўқиганингизга қадар!

·  Ҳомилада бармоқ излари 3 ойлигида пайдо бўлади.

·  Аёл юраги эркакникига қараганда тезроқ уради.

·  Ўнгақайлар чапақайларга қараганда 9 йил кўпроқ яшайди.

·  Инсон 90 фоиз тушларини унутади.

· Инсон қон томирининг умумий узунлиги – тахминан 100000 километрни ташкил этади.

·  Инсон умрининг сўнгида ўртача 150 триллион бит маълумотни эслайди.

·  80% иссиқлик инсон танасидан боши орқали чиқиб кетади.

·  Қизарсангиз, ошқозонингиз ҳам қизаради.

· Чанқоқлик инсон танаси вазнидан 1 фоизга тенг миқдордаги сувнинг йўқотилишида пайдо бўлади.  5 фоизнинг йўқотилиши ҳушдан кетишга сабаб бўлади. 10 фоиз сувнинг йўқотилиши эса инсоннинг ўлимига олиб келиши мумкин.

·  Инсон танаси 700 га яқин фермент ишлаб чиқаради.

·  Инсон — орқа томони билан ухловчи ягона жонзот.

· Планетанинг барча инсонларини ҳар томони 1000 метр бўлган бир кубга бемалол жойлаштириш мумкин!

· Тиш — инсон организмидаги ўз-ўзидан қайта тикланмайдиган ягона қисмдир.

·  Инсоннинг ухлаб қолиши учун ўртача 7 дақиқа етарли.

·  Дунёда чапақайлар атиги 7% ни ташкил этади.

·  Инсон умри давомида бошидаги сочлари 725 километргача ўсиши мумкин.

· Инсон организмида яшовчи барча бактериялар умумий оғирлиги 2 кг.ни ташкил этади.

·  99%  кальций инсон тишларида жойлашган.

·  Чайновчи мушаклар (бир томони) абсолют кучи 195 кг.га тенг.

·  Тиш эмали организмдаги энг қаттиқ тўқимадир.

· Инсон организмидаги барча темир моддасини йиғса, соатнинг бурамасини ясаш мумкин.

· Инсон — тўғри чизиқ чиза олувчи ягона жонзот.

· Инсон умри давомида унинг териси тахминан 1000 маротаба янгиланади.

·  Инсон организмида атиги 4 хил минерал бор: апатит, арагонит, кальцит ва кристобалит.

· Инсон бош миясида бир сония давомида 100000 кимёвий реакциялар содир бўлади.

· Чақалоқлар тизза қопқоғисиз туғиладилар. Тизза қопқоғи боланинг 2-6 ёш даврида пайдо бўлади.

·  Инсон ўпка юзасининг майдони теннис кортига тенг!

·  Инсон организмида лейкоцитлар 2-4 кун, эритроцитлар  3-4 ой яшайди.

·  Инсон танасидаги энг кучли мушак – тил!

· Инсон дунёга келганида унинг бош миясида 14 миллиард ҳужайра бўлади ва уларнинг сони ўлгунига қадар бир донага ҳам ошмайди. Аксинча, 25 ёшдан кейин кунига 100.000 тагача қисқариб боради. Бир саҳифани ўқиш учун сарфлайдиган ҳар бир дақиқангиз мобайнида уларнинг 70 таси ўлади. 40 ёшдан кейин мия деградацияси кучаяди, 50дан кейин нейрон (нерв ҳужайралари) қурий бошлайди ва мия ҳажми кичраяди.

· Чақалоқ туғилганида, унинг танасида 300 тага яқин суяк бўлади. Улғайгач, улар сони 206 тани ташкил этади.

·  Инсон тириклигида ингичка ичак 2,5 метрга яқин узунликда бўлади. Ўлганидан кейин ичак мушаклари бўшашиши ҳисобига 6 метргача етади.

· Вояга етган инсон бир кунда тахминан 23000 марта нафас олади (ва нафас чиқаради).

· Эркак организмидаги энг майда ҳужайралар – сперма ҳужайраларидир.

·  Инсон оғиз бўшлиғида 40000 га яқин бактериялар бор.

·  Инсон организмида 2000 га яқин таъм сезувчи рецепторлар мавжуд.

·  Инсон кўзи 10 миллион хилдаги рангларни фарқлайди.

· Инсон юраги ҳосил қиладиган босим қонни бинонинг 4-қаватигача кўтариши мумкин.

·  Инсон телевизор томоша қилгандагига кўра уйқусида кўпроқ калория сарфлайди.

·  Инсон кулганида 17 та мушагидан фойдаланади, хўмрайганида эса 43 тасидан.

·  Самолётда учиш чоғида инсон сочлари ўсиши икки мартага ортади.

· 1% инсонлар инфрақизил нурланишни, яна 1% инсонлар — ультрабинафша нурланишни кўриш қобилилиятига эга.

· Инсон ҳар томони тўлиқ ёпиқ хонада қолса, ҳаво етишмаслигидан эмас, диоксид углероддан заҳарланиш оқибатида ўлади.

·  Статистикага кўра, 2 миллиарддан фақат бир инсонгина 116 ёш остонасидан сакрайди.

·  Инсон 24 соат давомида ўртача 4800 та сўз гапиради.

·  Кўзнинг тўр пардаси 650 кв.мм ни қамрайди. Унда 137 миллион ёруғлик сезувчи ҳужайралар жойлашган: 130 миллион таёқчалар оқ-қора кўриш учун ва 7 миллион колбачалар рангли кўриш учун хизмат қилади.

·  Кўз инсон туғилганидан то ўлгунига қадар бир хил ўлчамда бўлади. Бироқ, қулоқ ва бурун катталашиб боради.

· Кўзнинг фокусловчи мушаклари бир кунда 100000 марта ҳаракатланади. Оёқлар шунча ҳаракат қилса, бир кунда 80 километрни босиб ўтади.

·  Инсон суяги пўлатдан 5 марта мустаҳкамдир.

· Меъёрдаги инсон очликдан кўра уйқусизликдан тезроқ ўлади. Тахминан 10 кун уйқусини тўлиқ йўқотган одам ўлади.

· Инсоннинг ўртача умри — 2475576000 сония, ўртача талаффузи – 123205750 сўз.

Вам может понравиться

Добавить комментарий