Олтин суви ичганмисиз ёхуд олтин ҳақида билмаганларимиз

Маълумотларга қараганда, бугунгача дунёда икки юз минг тонна олтин қа­зиб олинган экан. Гарчи бугун олтинга олдингидек муҳтожлик сезилмаса-да, у дунёнинг энг қиммат буюмлари рўйхатидан чиқарилмаган.

Бугунги кунда олтиндан нафақат тақинчоқлар яратишда, балки косметика воситалари яратишда ва ҳатто айрим таомларни тайёрлашда фойдаланишади. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Олтин ҳаттоки айрим касалликларда даъво эканлиги ҳам тасдиқланган. Бугун эътиборингизга олтин билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни ҳавола этамиз.

Физиологик  хусусиятлари

Олтин бу ҳаддан зиёд болғаланувчан ва чўзилувчан металлдир. ¤ттиз граммли олтиндан соч толасидан ўн баробар ингичкароқ узунлиги 85 километрга тенг ип ясаш мумкин. Ґаммага маълумки, исталган металл­ни қизартирганда у эриб кетади. Лекин олтинда ноёб хусусият мав­жуд, агар уни сониясига бир неча минг даража иссиқликда қиздирилса, олтин ақл бовар қилмайдиган даражада қаттиқ ва мустаҳкам бў­либ қолади. Фақат бу узоққа чўзилмайди, чунки олтин совиганидан сўнг яна олдинги ҳолатига қайтади.

 Нега қиммат туради?

Асл металлар – бош­қа металлардан фарқли ўлароқ, коррозия ёки оксидланишга дучор бўл­майдиган металлардир. Уларнинг нодирлиги туфайли, барчаси қимматбаҳо металл, деб ҳам ҳи­собланади. Асосий асл металлар – олтин, кумуш, шунингдек, платина ва платина гуруҳидаги бошқа 5 хил металл – рутений, родий, палладий, осмий, иридийлар киради. Баъзилар асл металларга, табиатда учрамайдиган (шунингдек, у кичик давр­ли ярим емирилишли радиатив металл), технеций металини ҳам киритадилар.

Нима учун тамға босилади?

Ґаммага маълумки, тилладан яратилган ҳар қандай буюмда албатта, тилланинг қотишмадаги фоизини кўрсатувчи там­ға бўлади. Бу борада ¤збекистонда метрик намуна тизими қабул қи­линган. Бу тизим барча МДҐ давлатлари ва Вена конвенцияси таркибидаги давлатлар ҳамда Австрия ҳамда Германияда қўлланилади.

Метрик тизимдаги биринчи иккита рақам қотишманинг 1000 қисмида қимматбаҳо ме­талл­нинг фоизини билдиради. Масалан, 750 пробали буюмда 75 фоиз соф олтин бўлади. Пробанинг софлигидан келиб чиқиб, қолган қис­ми қўшимча лигатурадан (25 дан 70 фоизгача) иборат бўлади.

Тамға турли мамлакатларда турлича кўринишда бўлади. Масалан, Белоруссияда зубр тасвири, Россияда соябонли қалпоқ кийган аёл сурати акс эттирилади. Бундан таш­қари, ҳар бир фабрика ёки фирма ўз белги намунасига эга.

Халқ табобатида

Олтин билан даволаниш аслида жуда қадимда пайдо бўлган экан. Унинг даволовчи хусусиятлари ҳақида Хитой, Миср ва Ґиндистон табиблари жуда кўп ёзишган. Қадимги табиб ва уламоларнинг ёзишича, олтин умрни узайтиради, кекса ва кучсизланиб қолганларга куч ва тетиклик бахш этади. Аюрверда таълимотига асосан, доимий равишда тилла тақинчоқлар тақиб юрадиган аёлларда ҳомиладорлик жараёни енгил кечади.

Замонавий шифокорлар олтиннинг умрни узайтириши ёки кишини ёшартириши ҳақида бир тўхтамга келишмаган бўлса-да, тери касалликларига чалинганларга уни доимий равишда тақиб юришни тавсия қилишади. Бундан ташқари, олтин тақинчоқлар иммунитетни кўтариб, грипп­нинг олдини олиши исботланган.

Қотишмалар:

Олтин қотишмаси (75%), кумушники (20%) ва инди (5%) яшил олтин деб номланиб, асосан заргарлик буюмлари ясашда ишлатилади. Олтин ва платина қотишмаси (47:1) оқ рангда бўлади. 78% олтин ва 22% алюминий қотишмаси ёқутсимон қизил рангда. 75% олтин, 20% палладий ва 5% кумуш қотишмаси ҳам оқ рангда бўлиб «оқ олтин» деб номланади.

Олтин ниқоб

Олтинга ўч хонимларга японларнинг навбатдаги ихтироси ёқиши аниқ. Гап шундаки, япон олимлари 2005 йилда олиб борган изланишлари натижасида олтиндан косметологик ниқоб ясаш мумкинлигини исботлаб беришганди. Энди эса улар ушбу ниқобни яратишга муваффақ бўлишди. Бугунги кунда ушбу ниқобни тайёрлаш учун косметологлар 24 каратли соф олтиндан фойдаланишади. Энг қи­зиғи, бу ниқобни нафақат юзга, балки бутун терига суртиш мумкин. Унинг нархи эса 250 доллардан то 2000 долларгача. Дарвоқе, олтин ниқобдан нафақат япон аёллари, балки АҚШ, Испания ва Россия аёллари ҳам фойдаланишлари мумкин. Ниқоб бугун айниқса, Голливуд юлдузлари орасида жуда оммалашиб кетган.

Олтин суви юракка даво

Касалларни олтин су­­­­­­ви билан даволайдиган табибларнинг таъкидлашича, бундай сувни мунтазам равишда ичиб юрадиган ҳар бир инсон ўзи­ни кўп касалликлардан асрар экан. Жумладан, олтин суви юрак мушакларини мус­таҳ­кам­лаб, бутун организмнинг юқумли касалликларга қаршилик кўр­сата олишини кучайтиради. У қуйидагича тайёрланади:

Эмалланган кастрюлкани олиб, унга ярим литр сув ва тошсиз олтин тақинчоқларни солинг. Сўнгра газ устига қўйиб, сувнинг учдан бир қисми буғга айланганидан ке­йин, оловдан олиб кастрюлка қопқоғини ёпиб, уч кунга олиб қў­­­­­­йинг. Уч кундан сўнг ҳар куни оч-наҳорда ушбу сувдан бир чой қо­шиқдан ичинг.

Олтин жуда кучли металл бўлганлиги сабабли бу дамламани тайёрлаб ичишдан аввал шахсий шифокорингиз билан, албатта, маслаҳатлашинг.

Айтишларича, олтин:

Тушкунликка тушишни даволаб, асаб тизимларини мустаҳкамлайди.

 Антибактериал хусусиятга эга.

 Артериал қон босимини кўтаради, шунинг учун гипертоникларга олтин тақинчоқлар тақиш тавсия этилмайди.

 Ақлий қобилиятни кучайтиради.

 Зарда чиқариш йўл­лари билан боғлиқ касалликларни ва жигарни даволайди.

 Ошқозон яраси ва ўн икки бармоқ ичак касалига чалинган беморларга ёрдам беради.

 Мушаклари оғрийдиган ва бел оғриғидан азият чекадиганларга мунтазам равишда олтин тақинчоқлар тақиб юриш тавсия этилади.

Биласизми?

Илгари платина «но­тўғри кумуш» деб ҳи­собланган, дарё ҳам­да денгизларга ташлаб юборилган. Испания заргарлари, платина олтин билан яхши қотирилишини аниқлаганларидан кейин, у заргарликда хомашё сифатида фойдаланила бошланди.

Шуниси қизиқки, соф олтинга нисбатан, соф кумуш, анча камроқ учрайди, аммо Ердаги олтиннинг умумий миқдори, кумушнинг миқдоридан анча кам.

1912 йилда топширилган Олимпия медаллари соф олтиндан қи­линган эди. Замонавий спорт дунёсида, медаллар ушбу металлнинг атиги 6 грамми билан қопланади.

Қадимги Мисрда, олтин худоларнинг қисмлари деб ҳисобланган, шунинг учун фиръавнлардан ташқари, уларга ҳеч ким эга бўла олмасди.

1933 йилда Франк Рузвельт, АҚШ фуқароларига олтинни сақлаш ҳу­қуқидан маҳрум қилувчи фармонни имзолади. Ушбу фармонни бузганлар 10 минг доллар жарима ёки 10 йилга озодликдан маҳрум қи­лиш жазоси берилган.

2009 йилда Токиода жойлашган «Tanaka Kikinzoku Jewelry» компанияси дисней мультфильмларидан бири бўлмиш «Оппоқ­ой ва етти миттивой» мультфильмининг қаҳрамонларининг олтиндан ясалган кичкина ҳайкалчаларини яратади. Уш­бу ҳайкалчаларнинг умумий нархи ўша пайтда 300 минг АҚШ долларига тенг эди.

манбаа: http://www.bekajon.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий