Олов атрофида ичилган қасам ёхуд ҳинд тўйлари қандай ўтади?

Ҳинд тилида «шаади» дебаталувчи тўймаросимларига ушбу халқвакиллари жуда каттатайёргарлик кў­риб,ширин ташвишнингмайдачуйдаларигачаэътибор қаратишади.Агар ҳақиқий ҳиндчатўйга гувоҳ бўлишниистасангиз,саҳифамизданйироқлашманг.

Ҳиндча тўйлар безатиш услубига кўра турларга бўлинади. Булар:

Ҳашаматли тўйлар;

Соҳил бўйидаги тўй­лар;

Шаҳар чеккасидаги тўйлар.

Синдур, қўнғироқлар ва алникоҳ

Тўйни ташкил этиш учун кўплаб мутахассислар жалб этилади: меҳмонларга қарайдиган, гуллар билан шуғулланувчи, хоналар дизайнери, пардозчи… Оила аъзолари эса меҳмонлар учун таклифномалар тарқатиш, ишчиларни жалб этиш, мусиқани ташкиллаштириш ва ҳоказолар билан банд бўлишади.

Ҳиндистон аҳолиси кўп динли –  буддист, христиан, мусулмондини вакилларидан ташкил топгани сабабли, тўйларда ҳаманъана ва одатлардан сероби йўқ.

Пешанасига синдур қўйган, мангалсутра либосини эгнига илган келинларга кўзингиз тушса, билингки, улар буддистлар.

Агар черковларда қўнғироқлар бонг ураётган бўлса, тўй христианларники…

«Ал-никоҳ» деб аталувчи махсус маросим эса мусулмон халқининг тўйи эканлигини билдиради.

Фақат қизил либос!

Ҳинд анъаналарига кўра, жуфтлик олов атрофида етти марта айланади. Яъни, янги оилага олов гувоҳлик қилади, мусулмон ва христианларда эса гувоҳлар маълум шахслар бўлиши лозим. Куёв келин тарафга албатта, от-аравада ташриф буюриши шарт.

Либосларга келсак, у тўй маросимининг муҳим босқичидир.

Христианлар кўйлак, мусулмон ва ҳиндлар эса сари, чўли, шалвар кийишади. Куёв ва унинг нав­карларининг эгнида эса костюм ёки дхорти курта (миллий эркаклар либоси) бўлиши керак. Либосларнинг умумий ранги қизил бўлади, қора ки­йимга сира кўзингиз тушмайди. Христианларда келин оқ, куёв қора кийиниши одатга айланган.

Ҳинд тўйларини гўзал мусиқаю рақсларсиз тасаввур этиш мушкул.

«Сагнет» деб аталувчи рақс тўйни қизитиб туради. Кейин машҳур фильмлардаги қўшиқлар ҳам даврага илиқлик бағишлайди. Айниқса, «Ўғирланмаган келин»даги дилтортар қўшиқларга ёшлар рақс тушишади.

Дастурхон атрофида

Таомларга келсак, уларни асосан уй бекалари ўз қўллари билан тайёрлашади, дўконлардан деярли сотиб олинмайди.

Меҳмонлар келиши билан «моктайл» ичимлиги узатилади. Баъзи тўйларда май ҳам тортилади. Тўй таомларининг ейишлиси — бу шоҳи панирдир. У асосан пишлоқ, сут, пиёздан тайёрланади. Вегетарианча тўйларда эса банан баргларидан тайёрланган овқатлар меҳмонларнинг асосий таоми ҳисобланади. Ширинликлардан жалеби энг хушхўридир. Бенгалча тўйларда балиқли қайла ва қовурилган бақлажон оғиздан тушмайди.

Меҳмонлар  сони саноқсиз

Тўйларга ўртача юзтадан то ўн мингтагача одам ташриф буюради. Ҳатто уларнинг баъзиларини келин ёки куёв умуман танимайди.

Келиннинг тақинчоқлари

Тақинчоқлар ҳинд тўй­ларининг кўркидир. Келинга никоҳ зебу зийнатлари бувиси томонидан тақдим этилади. Бошқа оила аъзолари ҳам бисотидаги бор заргарлик буюмларини тақиб чиқадилар. Бурун зираги келиннинг чиройига чирой қўшади. Нафақат қўл бармоқлари, балки оёқ бармоқлари ҳам узуклардан бенасиб қолмайди. Па­йал эса оёқ тўпиғига тақилади.

Ҳиндларнинг диний ақидаларига кўра…

Брахма эркакни ўнг елкасидан, аёлни эса чап елкасидан яратган экан. Тўйда келин ўнг томонда ўтиради. Саптпади одатидан сўнг эса улар ўринларини алмаштиришади, яъни келин чап томон -ўзининг азалий жойига ўтиради.

Муҳим удумлар:

Канядан. Келиннинг ота-онаси қизларини куёвга топширадилар. Бу пайт куёв йигит олов атрофида аёлини севишга қасам ичади.

Барикша. Келиннинг отаси ва ака-укалари куёвни кўргани ширинликлар, гуруч олиб боришади. Бу билан улар куёв энди «боши очиқ эмас»лигини халққа билдириб қўядилар.

Тилак. Келиннинг яқин қариндошлари куёвнинг уйидаги муҳитни, ўзаро меҳр-муҳаббатни ўрганиш учун меҳмон бўладилар ва уйни обдон кўздан кечирадилар.

Бяха хат. Бу келин ва куёвнинг онги, тани, қалбини бирлаштирадиган удумдир. Унда еттита қиз бола иштирок этиши шарт. Маросимдан сўнг келин-куёвга ташқарига чиқиш маън этилади.

Эрнинг тўйда

айтадиган аҳди:

– Аёлим менинг ярмим, унга ўзимга қарагандек ғамхўрлик қиламан.

– Уни уйга қабул қиларканман, ҳамма режаларимни у билан ҳамкорликда ҳал қиламан.

– Ҳеч қачон бошқа аёлларга нотўғри маънода қа­рамайман, хиёнат қилмайман.

– Унга ўз дўстимдек муносабатда бўламан.

– Аёлим учун уйда барча шарт-шароитларни яратаман ва уни бахтли қиламан.

манбаа: http://www.bekajon.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий