Олимпия ўйинлари

Юнонистон олимпия ўйинларининг ватани ҳисобланади. Юнонистон олимпия ўйинлари қадимги юнонларнинг олий худоси Зевс шарафига ўтказилган. Ўйинларда қатнашиш паҳлавонларнинг асосий мақсади бўлган.

Биринчи олимпия ўйинлари милоддан аввалги 776-йилда юнон шаҳри Олимпиада ўтказилган. Кўп юз йилликлар давомида олимпия ўйинлари у ерда ҳар тўрт йилда ўтказиб турилган. Дастлаб ўйинлар югуриш ва сакраш мусобақаларидан иборат бўлган. Кейинчалик кураш, бокс, диск улоқтириш, қиличбозлик, икки ғилдиракли от арава пойгаси каби мусобақалар қўшииган.

Олимпия ўйинлари – дунё ва дўстлик тимсолидир. Замонавий олимпия ўйинларининг олимпия машъали Қадимги Юнонистон ерларида қуёш нурларидан ёндирилади. Олимпия олови ёқилгани, олимпия ўйинлари бошланганини англатади. Олов мусобақаларнинг охирги кунигача ёниб туради, ўйирминг тантанали ёпилишигача уни ўчирмай турадилар.

 Қадимда Олимпия ўйинлари вақтида урушлар тўхтатилар эди. Юнонистон ерларининг барча бурчакларидан одамлар қуруқлик ва сувда олимпия ўймларига ошиққанлар.

Замонавий олимпиада ўйинлари дунёнинг турли катта шаҳарларида ўтказилади. Уларда нафақат эркаклар, балки аёллар ҳам қатнашадилар. Ҳозирги мусобақалар спортнинг тамоман янги туриарини ўз ичига олган. Футбол, баскетбол, байдаркада сузиш ва бошқалар шулар жумласидан.

Ғолиб шарафига унинг ватани мадҳияси янграганда ва давлат байроги кўтарилганда миллионлаб одамлар, айниқса, спортчининг ҳамюртлари у билан ғалабадан ғурурланиш ҳиссини баҳам кўради.

Олимпия ўйинларида миллати, фили ва ирқидан қатьий назар бутун дунё спортчилари қатнашадилар.

Олимпия байроғини яшил, қизил сариқ, қора, кўк рангли бешта ҳалқалар безайди. Улар ер шаридаги беш қитьанинг рамзи ҳисобланади.

Олимпиада мукофотлари ғолиблар моҳирлигининг энг юқори баҳоси, уларга ҳурмат, иззат ва икром рамзи бўлиб келмоқда. Қадимда ғолиб спортчилар шарафига бронза ва мармардан ёдгорликлар қурганлар. Ҳозирги даврда олимпиада олтин медали соҳиблари ўз давлатидан фахрий мукофотлар оладилар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий