Олимлар Facebook ни аёллар саломатлиги учун хавфли деб топишди

Гап шундаки, аёллар ўз кўринишини ўзга аёллар билан таққослашади. Агар таққослаш салбий томонга ўзгарса, унда аёллар қаттиқ стресс олишади. Facebook ижтимоий тармоғидан фойдаланувчи аёллар эса ўзларининг фақатгина энг яхши суратларини жойлаштиришади.

Кучли жинс вакилларига эса бу таъсир этмаслиги аён бўлди.

Тадқиқот иштирокчилари икки гуруҳга бўлинишди. Биринчи гуруҳ ижтимоий тармоқдан фойдаланишни давом эттирди, иккинчи гуруҳ эса ундан фойдаланмай қўйди.

Орадан бир ҳафта ўтгач, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни рад этганларнинг ҳаётдан қониқиш даражаси сезиларли юқорилади. Улардан 88 фоизи ўзларини жуда бахтли ҳис қилишган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий