Олимлар туғруқ учун энг хавфсиз кунни аниқлашди

Лондоннинг Имперский коллежи олимлари дам олиш кунлари дунёга келган чақалоқлар ўлими хавфи бошқа кунларникидан юқори эканлигини аниқлашди. Ушбу хулосага олимлар Буюк Британияда 1,35 млн туғруқ жараёнини таҳлили асосда келишди.

Статистикага кўра, энг хавфли кун пайшанба бўлиб, айнан шу куни чақалоқлар ўлими кўп қайд этилган.

Олимларнинг маълумотларига кўра, 2010-2012 йиллар давомида иш кунлари ҳар ўн ҳолатга 6,5, дам олиш кунлари эса –  7,1 ўлим қайд этилган. Олимларнинг таъкидлашича, фарқ у қадар катта бўлмаса ҳам, у статистик аҳамиятга эга.

Энг паст ўлим ҳолати сешанба кунлари қайд этилган.

Шунингдек олимлар дам олиш кунларидаги туғруқ оналар учун ҳам хавфли эканлигини таъкидлашди.

Олимлар кунларнинг туғруққа қандай алоқаси борлигини айта олишмаяпти, эҳтимол бу дам олиш кунлари тиббиёт ходимларининг етишмаслиги билан боғлиқдир. Бунинг сабабини аниқлаш учун яна тадқиқот ўтказиш лозим.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий