Олимлар пиширилган тухумни аввалги ҳолатига қайтаришди

Америкалик олимлар қайнатиб пиширилган тухумни аввалги ҳолатига қайтаришга эришишди. Бу ҳақда “Chem Bio Chem” журналида маълумот келтирилган.

Кимёгарлар тухумни 20 дақиқа мобайнида Цельсий бўйича 90 градус иссиқликда пиширишган, кейин эса оқсилга мочевина моддасини қўшишган. Мочевина моддаларни суюқ ҳолатга қайтариб, оқсилни парчалаган. Оқсилларни табиий ҳолатга қайтариш учун уни “Vortex fluid device” деб номланган махсус уюрма ускунага жойлаштиришган. Бу жараёнлардан сўнг тухум истеъмолга яроқли ҳолатини сақлаб қолган-қолмагани ҳақида олимлар ҳеч қандай маълумот беришмаган. Тажрибани ўтказган олимларнинг фикрича, оқсилларни тезлик билан эски ҳолатига қайтариш технологияси пишлоқ ишлаб чиқарувчиларга, шунингдек, саратонга қарши дорилар ишлаб чиқаришда асқотиши мумкин экан.

манбаа: http://soglom.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий