Олимлар балиқларда ҳис қилиш аломатларини топишди

Аниқланишича, балиқлар ҳам ҳиссиётли мавжудот бўлиб, уларнинг организмида ҳудди сутэмизувчилар организми каби стресс ҳолатига таъсирчанлик бор.

alt

Ўтказилган тажрибада балиқларнинг олти гуруҳидан фойдаланилди. Уч гуруҳ баликлар учун олимлар стресс ҳолатини яратишди, яъни уларни катта бўлмаган тўрга жойлашди. Бироз вақтдан сўнг барча балиқларни сувли махсус идишга ўтказишди. Сув 17 даражадан 35 даражагача бўлган турли ҳароратли олтита бўлмага ажратилган эди. Балиқлар қайси бўлмада сузишни ўзлари танлашларига имкон яратилди.

Стрессга учраган балиқлар нисбатан илиқ сувни танлашди ва уларнинг тана ҳарорати қолган балиқларга қараганда 2-4 даражага кўтарилди.

Тадқиқот муаллифлари организмнинг  стрессга нисбатан бундай реакцияси эмоционал иситмага мисол бўлиб, қисқа вақтли тана ҳароратининг кўтарилиши эмоционал ҳолатдан келиб чиққанлигини тасдиқлашмоқда.

Уларнинг фаразича, бу каби реакция атрофидаги бўлаётган ҳодисаларни фаҳмлайдиган онгли мавжудотлардагина учрайди. Бунгача қушлар, сутэмизувчилар ва судралиб юрувчиларнинг бир тури  “эмоционал иситма” тажрибасидан ўтказилган. Бу ҳақда “Моя планета” сайти маълум қилади.

манбаа: http://uz24.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий