Ой

Ой- Ернинг йўлдошидир. Бу ерга энг яқин коинот жисми ҳисобланади. Ердан Ойгача бўлган масофа 384400 км ни ташкил қилади. Ойнинг массаси ерникидан 81 марта кам бўлиб, диаметри эса 3474 км га тенг.

Ойнинг қалинлиги 60 км бўлган қобиғи, мантия ва унча катта бўлмаган қаттиқ ядроси мавжуд. Ой ўз ўқи атрофида 27 суткадан кўпроқ вақтда айланиб чиқади. Худди шу вақтда у ер атрофида ҳам айланиб туради. Шунинг учун ойнинг доим бизга бир томони кўриниб туради.

Ой юзаси бир хил жисмдан иборат эмаслигини оддий кўз бииан ҳам пайқаш қийин эмас. Унинг айрим қисми қоронғироқ кўринади. Бу қисм кўп тоғли чўққиларга эга бўлган нотекис ландшафтлардан иборат.

Ойда бўлган илк одамлар америкалик астронавтлар Нил Армстронг ва Эдвин Олдрин ҳисобланади.

 

Ой атмосферага эга эмас. Шу сабабли, ҳатто жуда кичик метеоритлар ҳам унинг юзасига ҳеч қандай тўсиқларсиз етиб боради ва ўз изини қолдиради. Шундай талафотлар натижасида ернинг суръий йўлдошида вулқон оғизлари каби ёриқиар (кратерлар) пайдо бўлган. Энг катта кратер буюк полшалик астроном олим Николай Коперник номи билан юритилади. Унинг диаметри 93 км.

 Картинки по запросу фото луна

Атмосферанинг йўқлиги туфайли ойдаги тунги ва кундузги ҳарорат кескин фарқ қилади. Кундузи унинг юзидаги ҳарорат + 120°C гача, кечқурун эса -170°C гача етади. 10 см чуқурликдаги ҳарорат меъёри бирхиллашади, чунки ой тупроғи иссиқликни ёмон ўтказади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий