Ойлар номининг келиб чиқиши

Қадимги Римда Ой календари (қамарий календар)га амал қилинган; бу календар бўйича бир йил 10 ойдан — 304 кундан иборат бўлган.

Аввалига ойларнинг номи бўлмаган, улар тартиб рақами билан юритилган. Римликларнинг 304 кунлик йили на Ой йили хисобига ва на Қуёш йили хисобига тўғри келар эди. Шуни назарда тутиб, эрамиздан аввалги VII асрда ислохот ўтказилиб, календар йил ига яна икки ой: ўн биринчи— январь ва ўн иккинчи — февраль ойлари қўшилади, Шундай қилиб, Қадимги римликларнинг ўн ойлик календари ўн икки ойлик калевдарга айланди. Бу календар хозир амал қилиб келинаётган календарнинг асосини ташкил этди.

Ислохотдан олдинги қадимга римликлар календаридаги ойлар номи 12-ойлик календарда ҳам сақланиб қолган. 10 ойлик календарда янги йил баҳорда бошланган. Кўпичилик календарларда, шу жумладан, қадимги римликлар календарида йилнинг биринчи ойи март бўлган. Бу ой уруш худоси, деҳқонлар ва чорвадорлар ҳомийси Марс шарафига март деб аталган (март — мартиус сўзидан олинган).

Календаримиздаги тўртинчи ойнинг номи апрель (априляс) лотинча «апфире» деган сўздан келиб чикдан. Апфире – ўз-инъомларини намоён этувчи деган маънони билдиради. Бошқа манбаларда апрель сўзи маъбуда Афродит — гўзаллик, муҳаббат, шунингдеқ ҳосилдорлик тангриси номидан келиб чиққан дейилади.

Апрель — баҳор ойи, бутун борлиқ ўйғониб кишиларга ором бағишлайдиган ой; баҳорда, хатто кексалар ҳам ўзларини гўё ёшараётгандеқ анча бардам хис қилишади. Апрелда келгуси ҳосил учун тараддуд бошланади.

Биринчи апрель — хушчақчақлик куни. Хушчақчақликни хазил-мутойибасиз, кулгисиз тасаввур қилиш қийин. Кўнгил очиш, кулиш мақсадида Пётр I замонидаёқ 1- апрелда бир- бировни ҳазиллашиб алдаш одат тусига кирган.

Календаримиздаги бешинчи ойнинг номи май (майус) маъбуда Майя исмидан олинган; қадимги римликлар эътиқоди бўйича, Майя Меркурийнинг онаси — Ер тангрисидир. Май — гўзаллиқ шод-хуррамлик ойи хисобланади.

Календаримиздаги олтинчи-ойнинг номи июнь (юниус) қадимги римликлар эътиқодига кўра, Юпитер хотини — маъбуда Юнона шарафига аталган. Афсоналарга кўра, Юнона Ой худоси, аёллар ҳомийси бўлиб, эр-хотинга қўша-қаришни, ували-жували бўлишни раво кўраркан.

Календаримиздаги еттинчи ойнинг номи Рим давлат арбоби ва лашкарбошиси Юлий Цезарь (эрамизгача 100—44 й.й.) шарафига июль деб аталган. Эрамиздан олдинги 46 йилда Юлий Цезарь ташаббуси билан 12 ойлик шамсий календарь ислох этилган ва Юлий календари деб юритиладиган бўлган.

Календаримиздаги саккизинчи ойнинг номи Рим императори Октавиан Август шарафига (эрамизнинг II-йили) август деб аталган. Император Август — Юлий Цезарнинг набира жияни — ворисидир. У вақт (календар)-ҳисобидан тўпланиб қолган фаркни ислох қилиб тугатган.

Календаримиздаги тўққизинчи ой — сентябрнинг номи (қадимги римликларнинг 10 ойлик календарида бу еттинчи ой ҳисобланади) лотинча септембер (септем – етти дегани) сўзидан олинган.

Календаримиздаги унинчи ой (кадимги римликлар календарида саккизинчи ой) лотинча октобер сузидан олиб, октябрь деб аталган (окто — саккиз дегани).

Календаримиздаги ун биринчи ой — ноябрнинг номи лотинча новембер сўзидан олинган. Қадимги римликлар календарида бу тўққкизинчи ойдир; лотинча новем сўзи тўққиз деган маънони билдиради.

Календаримиздаги ўн иккинчи ойнинг номи — декабрь лотинча децембер сўзидан олинган, чунки бу ой қадимги римликлар календарида ўнинчи ой бўлиб ҳисобланади (декем – ўн деган маънони билдиради).

Юлий календаридаги ўн биринчи ой икки юзли худо Янус шарафига януариус (январь) деб аталган. Римликларнинг эътиқодича, икки юзли худо Янус ҳар бир нарсанинг боши ва охирининг ҳомийси бўлган эмиш.

Хозирги календарда январь йилнинг биринчи ойи ҳисобланади, римликлар календарининг охирги — ўн иккинчи ойи февралдир. Февраль лотинча «фебруум» сўзидан олинган. Римликлар бу охирги ойга ўликлар тангриси Фебруарий номига бағишлаб Фебруариус деб ном берган. Лотинча «фебруариус» сўзи – тозаланиш, покланиш деган маънони хам билдиради.

Февраль хозирги календари инг иккинчи ойи хисобланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий