Озарбайжон

Озарбайжон Кавказортининг жануби-шарқий қисмида жойлашган мамлакат.

Расмий номланиши Озарбайжон республикаси
Мустақиллик куни 1991 йил 30 август (СССР таркибида бўлган)
Расмий тили Озарбайжон
Пойтахти Баку
Йирик шаҳарлари Баку
Бошқарув шакли Республика
Майдони 86 600 км.кв. (дунёда 111-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони (2005) 8,35 млн киши (дунёда 91-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 96,5 киши
Пул бирлиги Озарбайжон манати (AZN код 944)
Интернет-домен .аz
Телефон коди +994
Соат миллари UTC+5

Картинки по запросу фото азербайджан флагГеографик жойлашуви. Кавказортининг жануби-шарқий қисмида жойлашган мамлакат. Шимодда; Россия (Доғистон), шимолий-ғарбда; Грузия, ғарбда; Арманистон ва жанубда; Эрон билан чегараланади. Шарқда Каспий денгизи ювиб ўтади (қиргоқ чизиғининг узунлиги тахминан 800 км чўзилади). Каспий денгизидаги бир неча орол ва архипелаглар мамлакат таркибига киради. Озарбайжон Шарқий Кавказорти ерларда Асосий Кавказ тоғлари шимолда Кичик Кавказ ва жанубда Талмш тоғлари оралиғида жойлашган. Озарбайжон ҳудудларининг тахминан ярми тоғлар ва Ленкоран пасттеккисликлардан иборатдир. Озарбайжоннинг об-ҳаво шароитлари – Ленкоран ва Талнш пасттекисликларидан тортиб то Катта Кавказ тоғларига қадар ўзгарувчандир. Асосий дарёлари – Кура ва Араксдир. Дашт, чўллар ва юқори тоғ ёйловларида ўсимликлар кўп; тоғларда барги катта ўрмонлар жудаям кўп. Фойдали қазилмаларига: нефть ва газ, алунит, прлиметаллар, мис рудаси, олтин, молибден, мрамор, каолин, туф, доломит ва лой киради. Иклими ўзгарувчан, суб-тропик, умуман бу ерда тахминан 9 та иқлимли зоналар ҳисобга олинган. Июл ойидаги ўртача ҳарорат: +5°С даражадан юқори тоғ ҳудудларида: +27°С гача ўзгариб туради. Кучли шамоллар асосап кузда кузатилади.

Маъмурий тақсимланиши. Ҳудудий жиҳатдан Озарбайжон 59 туман, 11 шаҳар ва 1 та автоном республика — Нахичеван Автоном Республикасига бўлинади, Расман Нагор Карабахи Автономиясига 1991 йили чек қўйилган эди. Умуман олиб қараганда Нагор Карабахи ҳудуди марказий ҳукумат назорати остида эмас.

Аҳолиси ва дини. Миллий таркиби: озарбайжонликлар — 90 %, доғистон халқлари – 3,2 %, яҳудийлар (еврей) – 2 %, русслар – 2,5 %, арманлар – 2 % ва бошқалар.- 2% ни ташкил этади. Расмий тили — озарбайжон тилидир, Рус, инглиз ва этник гуруҳлар тиллари кенг тарқалган. Аҳолининг катта қисми (93,4 гача) шия ислом динига ибодат қиладилар. Шунингдек, христиан ва бошқа конфессия вакиллари ҳам истиқомат қилишади. Мамлакат конституциясига кўра дин мамлакатдан ажратилган.

Сиёсий тизим. Озарбайжон мустақил демократик республика ҳисобланади. Давлат ва ҳукумат бошлиғи – Президент. Ижроия ҳокимиятининг олий органи — Вазирлар маҳкамаси (президент томонидан тайинланиб, парламент орқали тасдиқланади) бўлиб, бош вазир томонидан бошқарилади. Юқори қонунчилик ҳокимияти — умумхалқ сайлови орқали сайланадиган, бирпалатали Миллий Кенгашдир.

Озарбайжон таркибига Нахичевон Автоном Республикаси ва Нагорно Карабах АО (Арцах) киради. 1988-1989 йиллари Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Нагор Карабахи туфайли можоро келиб чиқади ва қуролли тўқнашувларга айланиб кетиб, то 1994 йилга қадар кенг миқёсдаги ҳарбий ҳаракатлар авж олади. Ҳозирги кунда Нагор Карабахи деярли Озарбайжондан ажралиб чиққан. Мустақил Озарбайжон тарихидаги биринчи парламент сайловлари 1995 йилда бўлиб ўтган эди. Парламентнинг ҳозирги таркиби 2005 йилнинг ноябрь ойида сайланган. Мамлакат кўмпартиявийлик тизимида фаолият юритади.

Иқтисодиёти. Озарбайжон — индустриал аграр мамлакат ҳисобланади. Нефть ва газ қазиб олиш, нефтни қайта ишлаш, кимё, машинасозлик, тоғ руда саноати (темир рудаси ва алунит қазиб олиш) ва рангли металлургия, турли хил озиқ-овқат ва енгил саноат Озарбайжон хўжалигида муҳим ўринга эгадир.

Экспорт учун: кимё ва ёқилғи саноати, рангли ва қора металлургия, машинасозлик ва метални қайта ишлаш, енгил саноат ва ҳ.к. моллари етказиб берилмоқда. Импорт орқали: ускуналар, турли қишлоқ хўжалик машиналари, автомобиллар, кийим-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари олиб кирилади. Узумчилик, боғдорчилик, тамаки етиштириш, сабзавот ўстириш, қорамол боқиш ва ипакчилик кенг ривожланган.

Тарихи. Ҳозирги Озарбайжон ҳудудига қадимги асрлардан бошлаб одамлар кўчиб келишган. IX—X асрларда феодал давлатлар ривожланиши кучайиб борди. XII—XIV асрда Олтин Ўрда хони Тўхтамишхон ва Амир Темур қўшини бостириб келди. 1501 йили Сефевидларнинг Эрон-Озарбайжон давлатига асос солинди. 1602 йилдан 1639 йилга қадар — Турция ва Форс ўртасида Кавказ орти ҳудудлар учун кураш бошланиб кетди. 1803—1805 йили тинчлик йўли билан Карабах ва Шекин хонлиги Россия сафига қўшилди. 1804—1813 йилларда Россия ва Эрон ўртасида бўлиб ўтган урушда, руслар аввалига Кубин ва Боку хонликларини (1806), сўнг Талнш хонлигини (1809) босиб олишган. Россия ва, Форс ўртасидаги 1826—1828 йиллардаги урушнинг охирига кўра, Эриван ва Нахичеван хонликлари, Ордубад ҳудуди ва бошқа ерлар ҳам Россия таркибига қўшиб олинди. Боку йирик саноат ва транспорт марказига айланди. 1917 йилда Озарбайжонда совет ҳукумати ўрнатилди. 1920 йилда Шимолий Кавказда фуқаролар уруши якунланиши билан, совет Россияси бошқаруви Қизил Армия қўшинининг бир қисмини Кавказ ортига жўнатади. 1922 йили декабрь ойида — Озарбайжон, Грузия ва Арманистон вақтинча бирлашган давлат — Кавказорти Социалистик Федератив Иттифоқ Республикаси (КСФИР)ни тузиб, 1922 йил 30 декабрь куни СССР таркибига қўшилди. 1936 йили Озарбайжон иттифоқ республика ҳуқуқи билан СССРга кирди. 1988 йил Февраль ойида қайта қуриш даврида Карабахдапи арман сепаратизми томонидан арман-озарбайжон ўртасидаги тўқнашувлар баттар кучайиб кетди. 1994 йилдан бошлаб, томонлар ўртасида, МДХ давлатлари билан ҳамкорлик натижасида, ярашув имзоланди. 1991 йил 18 октябрь куни “Озарбайжон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғриси”даги Конституцион акти қабул қилинди. Бу эса ўз навбатида мустақил Озарбайжоннинг давлат, сиёсат ва иқтисодий тизимлардаги асосини белтилаб берди.

Вам может понравиться

Добавить комментарий