Одноклассники ҳақида фактлар

Ижтимоий тармоқлар ҳақида гаплашишни давом эттирамиз. Ижтимоий тармоқлар бугунги кунимизнинг энг асосий вақт ўтказувчи омил ҳисобланади. Айниқса ёшлар ижтимоий тармоқлар касалига учрашган. Бизнинг диёримизда энг асосий ижтимоий тармоқ сифатида “однокласники” биринчи ўринда туради. Кетма-кетликни оладиган бўлсак, дастлаб маил агент чиқди, сўнгра секин асталик билан фаcебоок, твиттер, однокласники ижтимоий тармоқлари кенг оммалашди (бизда). Однокласники ижтимоий тармоғи синфдошларни, лицей (коллеж) курсдошларни, институт (университет) курсдошларни, қариндошларни, ҳамкасбларни хуллас яқин дўстларни топиб, улар билан гаплашишга имкон берувчи кўп тиллик тармоқдир. Бу ижтимоий тармоқ 2006 йил 4 мартта ишга тушган. Унинг тузувчиси россиялик веб дастурчи Алберт Попков ҳисобланади. У лондонда истиқомат қилади. Сайт фойдаланувчиларнинг асосий ёши 14-55 ёшни ташкил қилади. Дастлаб бу сайтдан рўйхатдан ўтиш пуллик бўлган, сўнг 2010 йил бу хизмат бепул деб эълон қилинган. 2010 йили-Жет корхонаси бу ижтимоий тармоқда дастлабки ўйинларни бета версиясини синовдан ўтказган. 2011 йилдан бошлаб фойдаланувчиларни группаларга бўлиш бошланган. 2011 йилда мусиқа блоги ишга тушди ва шу йили сайтнинг юқори қимидаги бошқа проектларга ўтиш (Маил.ру Гроуп корхонаси хизматлари) блоги ишлаб чиқилди. Ҳозирги кунда кунлик фойдаланувчилар сони 40 миллионга етди. 2013 йилда сайтда носозликлар пайдо бўлди. 4 апрел куни сайт умуман ишламади, 5 апрел куни сайт ишлади, лекин кўп хизматлар ишламади ва ниҳоят 7 апрел куни сайт тўлиқ ишга тушди. 2013 йил июн ойида сайт тожик тилига ўгирилди ва бу тил СНГ давлатлари тилларига ўгирилишнинг охиргиси бўлди. 2013 йил июлда ниҳоят сайт инглиз тилига ўгирилди. Сайт жаҳондаги топ ижтимоий тармоқлар 10 талигига кирди. Ҳозирда умумий фойдаланувчилар сони 200 миллиондан ошди. 2007 йил бу проектни ривожлантириш учун маблағ керак бўлади ва алберт 30% аксиясини Digital Sky Technology корхонасига сотади (ҳозирги Маил.Ру Гроуп). Кейинчалик Digital Sky Technology корхонаси 2010 йил тўлиқ аксияни Албертдан сотиб олади. Бу ижтимоий тамоқ реклама, ўйин ва виртуал совғалардан молиялашади. Однокласники.ру доменини Алберт 2002 йил шунчаки сотиб олади ва фақатгина 2006 йилда бу доменни ишлатишни бошлайди. 2009 йил бу ижтимоий тармоқ зарарга ишлаган.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий