Обдузд

Обдузд – (форс, об— сув ва дузд— ўғри, талаш) — ўрта асрларда суғориш тармоқлари (шоҳариқ,  анҳор,  канал)дан  навбатдан  ташқари  сувни  яширинча  боғлаб  олиш.  Сув манбаларининг этакларида жойлашган ерларда суғориш мавсумида шоҳариклардаги сувни қу-йига очиб юбориш ҳам обдузд ҳисобланган. Обдуздлик, айниқса, Зарафшон водийсининг қуйи оқимида Қоракўл ва Олот туманларида кам сувлик мавсумларида тез-тез содир бўлган.

Бухоро воҳасида июль ойининг охири ва авг.нинг бошида5 кун давомида суғориш тармокларига боғлаб олинган сув«Оби талаш», яъни жанжалли сув деб юритилган. Чунки бу даврда сувга бўлган талаб ниҳоятда авж олиб, Обдуздлик кучайган.

манбаа: Ад.: Муҳаммаджонов А., Қуйи Зарафшон водийсининг суғорилиш тарихи (Қадимги даврдан то XX аср бошларигача), Т., 1972

Вам может понравиться

Добавить комментарий