НОГИРОНЛАР АРАВАЧАСИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ

Зимбабвенинг 91 ёшли президенти Роберт Мугабе бундан буён давлатни ногиронлар аравачасида ўтирган ҳолда бошқаради. Бу ҳақда президентнинг рафиқаси расман маълум қилди.— Ҳали эрим давлатни бошқаришга қодир, — деди у. — Мен бунинг учун ногиронлар аравачаси сотиб оламан…
Аммо оппозиция вакиллари Мугабе ҳукуматни тўлақонли бошқара олишига шубҳа билан қарамоқда. Айтишларича, президент яқинда ўтказилган мажлисдаги чиқишида бир неча марта жузъий хатоларга йўл қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Мугабе шу йилнинг февралида мамлакат аэропортидаги тарафдорлари билан бўлган учрашувда минбардан йиқилиб тушган ва оғир аҳволда қолган. Фожианинг олдини ола билмагани сабабли ўттиз нафар тансоқчи ишдан ҳайдалган.

манбаа: hordiq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий