Насронийлик

Насронийлик – дунё миқёсидаги учта (ислом ва буддизм билан бир қаторда) диннинг бири, Насронийлик асосида Исо пайғамбар Худонинг ўғли эканлигига бўлган эътироф ётади.

Икки минг йил олдин Рим вилояти худадаги (ҳозирда Исроил давлати) одамлар Назарет шаҳрилик Исонинг ваъз-насиҳатини эшитишга ошиқар эди. У одамлар бир-бирини яхши кўришлари, ўзи қилишни хоҳламаган ишларни қилишга бошқаларни ундамаслик кераклигини таъкидлаган. Насронийлик 2 та йирик оқим православ ва католик оқимларига бўлинади.

                                                        

Ибодатхонада иконалар жуда кўп бўлиб, улар қимматбаҳо безаклар билан қопланган.

Ибодатхонанинг ички жиҳозланишига маълум қоидаларга амал қилинади. Асосий ўринни ўзига хос меҳроб – Алтар эгаллайди. У ибодатхонанинг асосий хонасидан иконалар қўйилган енгил девор билан ажратилади.

Православ насронийлари учун черков фақат жамоа бўлиб ибодат қиладиган жой эмас, балки Худонинг уйидир. Шунинг учун черковни энг яхши жойларга, иложи болса тепаликларга қуришга ҳаракат қиладилар ва уларга маблағни аямайдилар.

Католик ибодатхоналарини полякча костел сўзи билан атайдилар. Костелларнинг ички жиҳозланиши бойлиги ва гўзаллиги билан ажралиб туради. Ибодатхонанинг шарқий қисмида алтар жойлашган бўлиб, у православ черковларидагидек иконалар қўйилган енгил девор билан ажратилмаган. Алтар устида чормихга тортилган Исо тасвирланган катта ҳайкал ўрнатилган. Католикларда ибодатхона безагининг асосий қисмини ҳайкаллар ташкил этади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий