Наманганда электровелосипед ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Наманган вилояти Норин тумани йўлларида ихчам электровелосипедлар пайдо бўлди. Экологик жиҳатдан безиён, бошқаришга қулай мазкур улов Ҳаққулобод шаҳридаги Норин мечаникал плант масъулияти чекланган жамиятида ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар берди “Халқ сўзи” газетаси.

Болалар ва катталар учун велосипедлар ҳамда автомобиллар бутловчи қисмларидан иборат 80 дан ортиқ турдаги маҳсулот тайёрланаётган корхонанинг янги турдаги воситалари аккумулятор ёрдамида ҳаракатланади. Уни бир марта қувватлантириш орқали соатига 30—40 километр тезликда камида 50 чақирим йўл босиш мумкин. Ҳозиргача ана шундай электровелосипедлардан 260 таси сотувга чиқарилди.

— Бундан аввалроқ, тўққиз босқичли тезликда ҳаракатланувчи икки турдаги спорт велосипедлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эдик, — дейди корхона бўлим бошлиғи Равшанбек Мадхолиқов. — Олд ва педал қисмига амортизатор ўрнатилган бу улов велоспорт ишқибозларига ҳар жиҳатдан маъқул тушди.
манба: http://uzclub.net/

Вам может понравиться

Добавить комментарий