Муштингизга қараб ўзингиз ҳақингизда биласизми?

  Ер юзидаги жамиики инсонлар такрорланмас табиати ва ўзига хослиги билан бир-биридан фарқланади.

Психологларнинг фикрича инсонларнинг юриш-туриш, қизиқиши ва хаттоки уларнинг муштларига қараб ҳам улар табиатан қандай инсон эканлигини билиб олиш мумкин экан. Юқоридаги суратни танланг ва ўзингизга мос келадиган сурат ҳақида қуйида билиб олинг.

Қўлингизни қандай мушт қиласиз. Муштингизга қараб ўзингиз ҳақингизда билиб олинг.

1-тоифали инсонлар. Сиз ҳар доим ҳам бировларга ёрдам қўлини чўзадиган инсонсиз. Баъзида ушбу хислатингиз сизга кўпинча панд берсада, ёрдам беришга ошиқасиз. Сиз табиатан бир оз сабрсиз ва шу билан бирга доимий изланиш ва янгидан янги чўққиларни забт этишни хуш кўрувчи инсонсиз. Ўзингиз керакли маслаҳатга ва ёрдамга муҳтожлигингигизни очиқ ойдин намоён этолмайсиз. Доими ёрдамга лаббай деб жавоб беришиниз туфайли, ўзингиз ёрдамга мухтож эканлигингизни яқинларингиз хаттоки пайқашмайди ҳам. Хаётда ўзингизга ўхшаган инсонларни жуда кам учратасиз. Ёрдамингиздан миннатдор бўлганларнинг камсонлигини инобатга олсак бу ҳаётда бир оз эҳтиёткорана бўлишни сизга маслаҳат берамиз.

2-тоифали инсонлар.  Сиз ҳақиқий ижодкор, ўз ишининг “шоири” бўлган инсонсиз. Сиз мулоқотга жуда тез киришиб кета оласиз ва атрофдагиларни жуда тезда эътиборини тортишни биласиз. Дўстларингиз сизнинг ақл-заковатингиз ва самимийлигингизни ҳурмат қилишади. Сиз ўзингизга ишонувчан ва ўз қадрингизга етадиган инсонлар тоифасидансиз. Сиз тиришқоқ, абжир ва шу билан бирга кўзлаган мақсадингизга етмай қўймайсиз. Сиз доимо диқат ва эътиборда бўлишни кўпчиликка керакли маслахат беришни хуш кўрасиз.  Энг муҳими ўзингизга ишончни йўқотмаслик, ҳаттоки инсонлар сизнинг фикрингизга қўшилмаган тақдирда ҳам тушкинликка тушмасдан мақсад сари интилсангиз доимо марра сизники бўлади.

3-тоифали инсонлар. Бу каби инсонлар “ичимдагини топ” қабилидаги инсонлар сарасига киради. Улар ҳақиқий ақл-заковат соҳиблари ҳисобланишади. Аммо бир оз тортинчоқлиги боис улар бу ҳислатларини кўз-кўз қилишни исташмайди. Сизнинг жиддийлигингиз ва синчиковлигингиз кўпинча сизга ноқулайликлар олиб келади. Сиз билан ҳар қандай инсон ҳам осонгина тил топишиб кетолмайди. Кўпчилик сизни қўрс ҳамда керагидан ортиқ жиддийликла айблашади. Аммо сиз бунга эътибор берманг. Агарда сиз бошқа инсонлар табиатига тез мослашишни ва улар билан тезда дўстона муносабатларни ўрнатишни уддасидан чиқсангиз бу сиз учун келгусида ўз режаларингизни амалга оширишда ёрдам беради.

Юқоридаги хислатлар сизнинг табиатингизга қанчалик мос келганлигини солиштириб кўринг ва мақола манзур келган бўлса уни бошқалар билан ҳам ўртоқлашинг.

манбаа: Hozirchashu.com 

Вам может понравиться

Добавить комментарий