Мукаммал сайтлар яратиш учун нималарни билиш лозим?

Мақолада профессионал сайт тайёрлаш жараёнида дуч келадиган ишлар ҳақида сўз юритамиз. Бошқача айтганда мукаммал сайт/портал очиш учун нималарни билиш керак.

Аслида мукаммал сайт учун бир нечта мутахассис  жалб қилиниши мақсадга мувофиқдир. Масалан веб дизайнер, (Ҳозирда UI / UX дизайнер деб ҳам аталади). Дастурчи, СЕО мутахассиси ва бошқалар. Чунки сайт тайёрлаш бу мураккаб жараёндир. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади.

Дизайн яратиш.

Ҳозирда дизайн йўналиши ҳам жуда кўп қисмларга бўлинган. Веб дизайнер, Баннер дизайнерлари, Логотип дизайнери, нақш ва эмблема дизайнерлари ва ҳоказо…. Буларни ҳаммасини чуқур билиш шарт эмас. Асосийси, Adobe Photoshop дастурини билиш керак, чуқур билмаса ҳам оддий дизянлар ёки интерфейслар чиза олишингиз керак, Бундан ташқари, Adobe Fireworks дастури ҳам интерфейслар чизиш учун жуда қулай. Мен ўзим ҳар доим Adobe Fireworks ишлатаман, Аммо майда елементлар ёки логотиплар учун еффектлар қилишда Photoshop ишлатаман. Хуллас бу икки дастурни ўрганинг.

Агар қўшимча қилиб, Corel Draw дастурини ўргансангиз, бу ҳам албатта фойдали…
Унутманг: ҳар нарсани ўрганар экансиз, аввалдан қизиқиш билан завқ билан ўрганинг. Ўзингизни мажбурлаб эмас.

HTML CSS  (верстка)

Сайт ёки веб дастурнинг дизайни тайёр бўлгач уни броузерда кўриниши учун html вa css кодлари орқали кўрсатиш керак… Хуллас агар сиз html css нима эканлигини билмасангиз интернетда бу ҳақда дарсликлар жуда кўп. HTML / CSS ни билмаган дастурчи бўлмаса керак деб ўйлайман. Сиз бунга алоҳида этибор беринг…

Дастурлаш тиллари ва малумотлар базаси

Ҳозирда дастурлаш тиллари ҳам кўп, Енг машхурлари, PHP, ASP, Python,, Лекин жуда кўп сайтлар PHP тилида қилинган. PHP ҳақида жуда кўп дарсликлар бор. Кейин, Маълумотлар базаси билан ишлашни ўрганинг, Асосан: MySQL вa PostgreSQL  малумотлар базасида ишлашни ўрганинг. Чунки сайтдаги асосий матнлар базада сақланади.

Броузер дастурлаш тили – JavaScript

JavaScript  тилини ўрганиш ҳам муҳим, Аммо бунинг ўзи билан сиз бирор дастур қиламан десангиз жуда кўп вақт кетади, JavaScript  учун тайёр frameworkлар бор. framework – бу оддий қилиб айтганда аввалдан қилинган тайёр майда дастурлар ёки эффектлар. JQuery, Mootools номли framework ларни ўргансангиз бу сизни ишингизни янада осонлаштиради.

CMS–Тайёр бошқарув тизимлари.

CМС (Content Management System)) бу тайёр қилинган сайт, Дастурлаш ва дизайнни билмайдиган одам ҳам CМС ёрдамида чиройли сайтлар қилиши мумкин. Код ва дизайнлари ҳам тайёр қилинган бўлади. Сиз уни фақат интернетга жойлаш ва ичини тўлдиришингиз керак холор. Ҳозирда машхур CМС дастурлари бу Joomla, WordPress, Drupal, ҳисобланади. Бундан ташқари PHP framework дастурлари ҳам бор. framework бу тайёр ёзилган кодлар. Масалан малумотларни базадан олиш ва уни кўрсатиш учун PHP дастурида бир неча қатор код ёзиш керак, бу код ёзишда ҳам анча бош қотирасиз. Framework эса ҳамма кодларни тайёр ёзиб қўйган, сиз уларни бир бирига улайсиз холос.
Унутманг, Аввал дастулашни ўрганмай туриб дарҳол CМС ва Framework билан ишлаш қийин. Ҳатто тушунолмай қолишингиз мумкин.

Ҳостинг ва Домен

Ҳостинг бу сайтингизни интернетда сақлайдиган сервер, Домен эса сайт номи (масалан: www.saytnomi.uz) .   Сайтни интернетга жойлаш, ва ҳостингни мослаш (htaccess файллари ёки cрон билан ишлаш) каби билимларни ўрганиш керак.

Сайтни   эълон қилиш, қидирув тизимлари билан ҳамкорлик

Бу энг охирги қадам. Буни СЕО (Search engine Optimization) деб ҳам айтилади. Сиз қилган сайтингиз ёки проектингизни одамлар билишлари учун уни эълон қилиш керак. Қидирув сайтлари: google, yandex, mail.ru орқали қидирганда сизни сайтингиз ҳам кўриниши керак. Буни бажариш учун сайтни турли каталогларга қўшиш керак, google ёки yandex қидирув тизимига киритиш керак.

Хуллас, юқоридаги билимлар бу Сайт мутахассислари (Wев-мастер) учун керак бўлган умумий билимлардир. Агар сиз дастулаш ёки сайтлар тузиш билан шуғулланадиган бирор корхона (студиа) раҳбари   бўлсангиз, у ҳолда юқорида саналган билимларни билишингиз лозим. Лекин ҳаммасини профессионал даражада билиш шарт эмас. Ҳеч бўлмаганда, қайси дастур қачон керак бўлиши ва қандай ишлаши ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш керак.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий