Муз тоғлар – Айсберглар

Ер шарининг 16,3 миллион квадрат километр майдонини, яъни бутун қуруқликнинг 11 фоизини музликлар қоплаган. Ер шаридаги музликларнинг умумий массаси 2,88 х 1016 тонна бўлиб, шунинг 90 фоизи Антарктида материгидадир. Қуруқликни қоплаб олган жами музликлар эригудек бўлса, океанларда сув сатҳи 64 метр кўтарилиб, 1,5 миллион квадрат километр майдонни сув босар эди.

Антарктидадан ташқари Гренландия, Северная Земля, Шписберген каби оролларда ҳам қалин музликлар бор. Материк музликлари секин-аста ҳаракатланиб, атрофдаги океан сувлари томон силжиб туради. Музликлар қуруқликдан сурилиб сувга тушса бари дарҳол бўлакларга ажралмайди, яхлит ҳолда океан тубида силжийди.

Материкка туташиб турган музликлар илиқ оқим, шамол ёки лўлқин таъсирида яхлит, катта-катта бўлаклар муз тоғлари тарзида ажралиб океанга тушади. Бу муз тоғлари айсберглар деб юритилади. «Айсберг» инглизча сўз бўлиб, «муз тоғлари» демакдир. Айсбергларнинг бўлакларга ажралиши жуда даҳшатли — бу вақтда худди бир неча тўпдан ўқ узилаётгандек гумбурлаган овоз чиқади, океан суви чайқалиб, кучли тўлқинлар ҳосил бўлади.

Айсберглар Қуёш нурларида гоҳ ҳаворанг, гоҳ зангори, гоҳ феруза рангда товланиб туради.

Денгиз оқимлари ва шамоллар айсбергларни қутбий денгизлардан узоқ-узоқларга олиб кетади. Шимолий яримшардаги Арктика айсбергларини Шарқий Гренландия ва Лабрадор совуқ оқимлари Атлантика океанига олиб чиқади. Улар Англиянинг жанубий географик кенгликларигача етиб бориб, ана шу кенгликлардаги серқатнов йўлларда кемаларга катта хавф туғдиради.

 Жанубий яримшарда баъзи йитик айсберглар кўпроқ Атлантика океанига кириб боради. Улар айрим ҳолларда 26° жанубий кенгликкача етиб бориши мумкин. Муз тоғлари бир кунда тахминан 16 километр «йўл босади», яъни силжийди.

Айсбергларнинг шакли жуда ажойиб ва хилма-хил бўлади. Нур сочиб турувчи улкан эҳромлар, катта бинолар, миноралар, тоғлар, супа тоғлар шаклидаги айсберглар ҳам учрайди.

Айсбергнинг 1х7 қисмигина сувдан чиқиб туради, унинг қолган қисми сув остида. Айрим айсбергламинг сувдан чиқиб турган қисмининг баландлиги 100—150 метр келади. Антарктида материгида ҳосил бўлган музликларнинг узунлиги 70—100 километрга етиши ҳам мумкин.

Айсберглар устида, одатда, қушлар кўп бўлади. Улар баъзан гала-гала бўлиб учиб юрса, баъзан айсберг устига ин қўйиб, бола очади. Айсберглар атрофида аҳён-аҳёнда баҳайбат китлар ҳам учраб туради.

Океан кемаларининг муз тоғларига яқинлашиши жуда хавфли: кема айсберг билан тўқнашиб, чўкиб кетиши ёки айсбергнинг ости ериган бўлса, у ён тарафга ағдарилиб, кемани босиб қолиши мумкин.

Кейинги йииларда кемаларни айсберглар билан тўқнашувдан муҳофаза қиладиган махсус Халқаро ташкилот тузилди. Бу ташкилот айсберглар туғдирадиган хавф-хатарни бартараф қилиш учун тегишли чораларни кўради.

Айсберглар океанда сузиб юравчи катта-катта муз палахсаларидир. Улар Шписберген, Гренландия ва Антарктида музликларидан синиб ажралади-да, аста-секин сузиб кетаверади.

Айсберглар ўн йилгача «умр» кўради. Баъзан тропик кенгликларгача оқиб келиб, эриб кетади. Океанларда бўйи 120, ҳатто 167 километр, баландлиги 400—500 метр бўлган муз тоғлар учрайди. Айсбергларнинг хавфли томони шундаки, унинг озгина қисми сув юзида қалқиб кўриниб туради. Айниқса, туман пайтида айсбергни пайқаш қийин. Айсберглар жуда кўп кемаларни ҳалок қилган.

1912-йилнинг баҳорида ўз даврининг энг улкан пассажир кемаси, яъни Британия ёловчи флотининг кўрки, фахри ҳисобланган (узунлиги 260 метр, сув сиғими 52 минг тонна) «Титаник» Англиядан Америкага сафарга чиққан. Унда 2200 киши —1315 та йўловчи (109 таси ёш бола), 885 та кема хизматчиси бор эди. 15-апрелнинг туманли тонгида Нюфаундленд оролига яқин жойда айсбергга тўқнашиб кетди. Бир томони пачақланди ва кема подвалига сув тўла бошлади. Ўша куни 41 градус 54 минут шимолий кенглик ва 50 градус 24 минут Ғарбий узунлик ўрнида — 4000 метр чуқурликка чўкиб кетди. Йўловчиларнинг 1500 таси бепоён океанда ғойиб бўлди. 700 нафар одам зўрға қутқариб қолинган.

Аммо «Титаник»дан ҳануз умид узилгани йўқ. Унинг хужраларида, бойвачча йўловчиларнинг қимматбаҳо буюмларидан ташқари, бир миллиард долларлик дур ва олмос ҳам бўлган эмиш… 1977-йил июн ойида Лабрадор яримороли яқинида туппа-тузук сузиб бораётган «Улям Карсон» номли Канада кемаси айсбергга урилиб, чўкиб кетди. 112 та йўлововчи бир амаллаб қайиқларга чиқиб қутулиб қолди.

Тоза ва чучук сув қиммати тобора ошиб бораётган бир замонда айсберглар музини эритиб, ичимлик сувига айлантириш орзуси ҳам туғилган. Яна бир мисол келтирайлик.

1971-йилда Антарктида қирғоғидан баҳайбат муз парчаси ажралиб чиққан эди. Узунлиги 74, эни 40 километр, қалинлиги 230—245 метр бўлган бу «денгиз даҳшати» ҳозир Атлантика океанига томон оқиб келган. Фараз қилайлик, шу айсберг Қора денгизгача судраб келинса-да, кейин эритиб водопровод қувурларида оқизилса, Тошкент аҳолисини деярли 3000 йилгача чучук сув билан таъминлашга имкон яратилади. Ҳозирги кунда айсбергларнинг силжишини мунтазам кузатиб турадиган Халқаро муз хавфсизлиги хизмати тузилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий