Музлатгичда: совуқ ёки иссиқ сув тез музлайди?

1963-йилда Танзаниялик бир Эраста Мпемба исмли ўқувчи ўз устозига аҳмоқона савол берган. Савол қуйидагича эди: нима учун иссиқ музқаймоқ совуган музқаймоқдан кўра тезроқ музлаябди? Ўқитувчи Эрасто устидан кулган холос.

Бир неча йилдан сўнг Мпемба шундай саволни физик Дэнис Осборнга берган. Физик унга тажриба ўтказишни таклиф қилган ва улар музлатгичга иккита бир хил сувли контейнерни қўйишган. Битта контейнерда сув 35 даражада бўлиши керак, иккинчисида эса – 100 даража. Эрасто иссиқ сув тезроқ музлайди деб физикни ишонтирмоқчи бўлган.

Физик, Мпемба гапини текширди ва ўз тажрибасида шуни кўрдики, иссиқ сув ростан ҳам тезроқ музлаб қолди. Кейинчалик у Эрасто билан бирга шу мавзуда илмий тақдимотни очган. Иссиқ сув совуқ сувдан кўра тезроқ музлаш самараси “Мпемба Самараси” номига сазовор бўлган.

Нима учун иссиқ сув тезроқ музлайди? Олимлар ҳозиргача ушбу саволга жавоб топишолмайдилар. Битта фикр бўйича аниқлик киритилган яъни иссиқ сувнинг музлаши тезкор буғланишдандир, бошқа фикр эса, молекулаларда водород қисмларининг кенгайиши учундир. Бироқ битта аниқ жавоб топилмаган.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий