Музлатгичда сақлаб бўлмайдиган 7 хил маҳсулот

XABARDOR.UZ: Нима деб ўйлайсиз, қандай маҳсулотларни музлатгичда сақлаш мумкин ёки мумкин эмас? У ердаги маҳсулотлар тўғри жойлаштирилганига ишончингиз комилми?

Қуйидаги рўйхатни диққат билан ўрганиб чиқинг ва заҳираларингизни қай даражада тўғри сақлаётганингизни текшириб кўринг.

1. Саримсоқпиёз

Саримсоқни музлатгичга жойлаштириш ман этилади. У бошқа ҳар қандай қуруқ жойда ҳам яхши сақланиши мумкин. Ягона шарт эса бу – саримсоқни узоқ вақт янги сақланишини таъминлаш мақсадида ҳаво яхши айланадиган жойга қўйишдир.

2. Картошка

Музлатгичдаги паст даража картошка таркибидаги крахмални шакарга айлантиради, шундай қилиб унинг таъми ўзгаради. Шунинг учун уни қоғоз ўрамга солиб, ертўлада сақлаган маъқул.

3. Нон

Музлатгичга қўйилган нон тезда ўз сувини йўқотади. Уни сақлашнинг энг яхши варианти хона ҳароратидир, бироқ бундай шароитда ҳам муддат тўрт кундан ошиб кетмаслиги керак.

4. Помидор

Томат илиқ ҳароратни жуда яхши кўради. Шунинг учун уни қанчалик совуқда кўп ушлаб турилса, шунчалик айнишни бошлайди. Помидорларни яхшиси хона ҳароратида сақлаган мақсадга мувофиқ.

5. Райхон

Райхон иссиқни яхши кўради, шунинг учун уни хона ҳароратида сақлаганимиз маъқул. Сўлиб қолмаслигининг олдини олиш мақсадида, сувга солиб қўйиш керак.

6. Банан

Бананларни илиқ ҳароратда сақлаш лозим, чунки совуқдан ириб, таъмини йўқота бошлайди. Бундан ташқари, мазали бананлар бу яхши пишганларидир. Музлатгичда эса пишиб етилмайди.

7. Шоколад

Шоколад ҳам музлатгичда ўз таъмини йўқотади: музлатилганда унинг юзида оқиш ҳолдаги конденсат пайдо бўлади.

Музлатгичда сақлаш мумкин бўлмаган маҳсулотлар рўйхати мана шулардан иборат. Ўйлаймизки, уларга амал қилиб егуликларингизни узоқ вақт давомида яхши ва истеъмолга яроқли ҳолда сақлашга муваффақ бўласиз.

манбаа: http://xabardor.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий