Музейлар тарихи

Бизга ёшликдан маълум бўлган “Музей” сўзи жуда қадимийдир. У “муз” сўзидан келиб чиққан бўлиб, юнонлар санъат ва фанга раҳнамолик қилган худоларни шундай аташган.

Шунинг учун музейлар- музлар уйидир. Биринчи музей Мисрнинг Александрия шаҳрида милоддан аввалги III асрда юнон шоҳи томонидан барпо этилган.

Париждаги Лувр музейи ойнали пирамидаси. Пирамида келиб чиқиши хитойлик бўлган америкалик архитектор Йио Минг Пал томонидан барпо этилган.

Эрмитаж – дунёдаги энг катта бадиий ва тарихий музейлардан бири бўлиб, Буюк Екатеринанинг шахсий коллексияси учун бунёд этилган. 1852-йилга келиб бутун омма учун музей тариқасида очилди. Эрмитажнинг асосий биноси Қишки саройдир.

Бизнинг мамлакатимизда ҳам турли соҳаларга оид музейлар бор. Темурийлар тарихи музейи ашёларнинг ноёблиги билангина эмас, балки биносининг ўзига хос меъморий қиёфаси ва юксак зийнатианиши билан ҳам зиёратчиларни ўзига ром этади.

Рус маданятининг яна бирдурдоналаридан бири бу – Москвадаги Третяков галереясидир. Музей текстил фабриканти П. М. Третяков томонидан яратилган. 1892-йилда музей ўзининг 1800 та коллексиясини Москвага совға қилади. 1902-йилда музей биноси Рус мусаввири Б. М. Васнецов лойиҳаси асосида қайта таъмирланди.

Лондондаги Британия музейи дунёнинг энг катта музейларидандир. Ушбу музейда Қадимги Миср Месопотамия, Қадимги Греция, Қадимги Рим: Европа, Осиё, Африка, Америка, Океания тарихига оид ёдгорликлар, суратлар танга ва медаллар сақланади. Британия музейи ёдгорликларга бойлиги жиҳатидан ҳатто Луврдан устун саналади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий