Мотоциклда Тинч океани бўйлаб

Австралиялик каскадер Робби Мэдисон махсус жиҳозланган мотоциклда Тинч океан тўлқинларида учишга муваффақ бўлди.
Мотоцикл ғилдиракларига махсус тахта ўрнатилган бўлиб, бу нарса сувда эркин учишни таминлаб беради. Лойиҳалаштириш ва тайёргарлик ишлари икки йил давом этган.
Натижада ажойиб видео пайдо бўлди. Видео лавҳа “YouTube”да 2 август куни жойлаштирилган эди ва жуда машхур бўлиб кетди. Бир кунда уни 3,7 млн дан ортиқ интернет-фойдалагувчилар кўришга муваффақ бўлишди ва кўриш сони ўсиб бормоқда.
манба: http://fazo.tv

Вам может понравиться

Добавить комментарий