“Мона Лиза” санъат асарими ёки тиббий қўлланма?

Уйғониш даврининг машҳур рассоми Леонардо да Винчининг «Мона Лиза»си бугуннинг ҳам шоҳ асари ҳисобланади.

Қолаверса, бу асар жуда кўплаб шов-шувларга сабаб бўляпти. Унинг ўғирланиши, қалбаки нусхалари тўғрисида ҳар хил миш-мишлар юради. Биз эса бошқа тахминлар ҳақида сўз юритмоқчимиз. Яъни «Жаконда»да шер, маймун ва буқа тасвири яширинган, десак, ишонасизми? Ёки бу асарнинг тиббий қўлланма эканлигига-чи?

Яратилиш тарихи
1503 йилда Флоренциялик савдогар Франческо Жаконда аёлининг расмини чизишни да Винчидан илтимос қилади. Ўша пайтларда пулсиз, ишсиз юрган рассом шахсий суратлар чизиб пул ишларди. Аммо да Винчи бу расмни тугата олмайди. Вазият уни қирол Француа I нинг саройига етаклади. Рассом саройдаги фаолияти давомида расмни тугатиб, уни қиролга «Менинг энг севимли асарим» дея совға қилган. Ўлимидан кейин эса да Винчининг асарини 1519 йили қирол мулки деб эълон қилишди.
500 йил олдин чизилган бу сирли аёлнинг шахсияти ўзининг чизгилари, ҳатто орқасидаги фони билан ҳам тадқиқотчиларнинг фикрларини қориштириб келяпти. Қайсидир тадқиқотчи унинг лабларини ўргана туриб, Леонардо да Винчининг кодлаштирилган мактубини топса, яна бир тадқиқотчи умуман бошқа томондан ёндашади.

манбаа: http://hordiq.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий