Мой Мир ижтимоий тармоғи ҳақида фактлар

Мой мир@Маил.Ру – рус тилидаги ижтимоий тармоқ бўлиб, МДҲ давлатлари орасида машҳурдир. Дастлаб, 1998 йил Маил.ру почта сайти ишга тушган, сўнг 2007 йил 17 майда почта хизмати мукаммалаштириб, Мой Мир тармоғи яратилди. Бу ижтимойи тармоқ орқали, интернетга расмлар, аудио файллар, видео файллар жойлашингиз мумкин. Энг асосийси, барча дўстларингизни (мактабдаги, лицейдаги, коллеждаги, университетдаги, ишдаги,..) топиб, мулоқат қилишингиз мумкин. Демак, тармоқ ҳақида қуйидаги асосий фактларни келтираман: – бу ижтимоий тармоқни компютердан ташқари, IOS ва Андроид операцион системалар орқали ишлайдиган мобил қурилмалардан ҳам фойдаланишингиз мумкин; – 2007 йил декабр ойида wап версияси ишга тушган; – 2008 йилга келиб, Мой Мир тармоғи фойдаланувчилари сони 10 миллионга етган, кунлик фойдаланувчилар 1.5 миллион кишини ташкил қилган.

Айнан шу йили, бу проектга мусиқалар юклаш, уларни ешитиш ва совғалар жўнатиш каби функсиялар киритилган; – 2013 йилда рўйхатдан ўткан фойдаланувчилар сони 40 миллионга етди; – Мой мирда кўп хизматлар текиндир: ҳар хил турдаги смайликлар жўнатиш, анимацион хабарлар жўнатиш, аккаунтни ўчириш,…(яна билсангиз ёзиб юборинг почтага); – тамоқнинг ҳозирги кундаги кўриниши однокласники сайтига ўхшаш, сабаби сифатида уларнинг иккиси ҳам битта “Маил.ру Гроуп” га тегишлилигини кўрсатиш мумкин, ундан ташқари бу компания Вконтакте тармоғининг катта қисмига ҳам эгалик қилади; – ҳозирги кунга келиб бу ижтимоий тармоқнинг хизматлар сони 9000 тага етди; – доимий онлине фойдаланувчилар сони 300 минг киши; – ижтимоий тармоқнинг шиори “Сизнинг курсдошларингиз ва синфдошларингиз доимо ёнингизда”; – тармоқдан фойдаланиш учун, албатта маил.ру почта сайтида ўз почтангизга эга бўлишингиз лозим (маил.ру, инбох.ру, лист.ру, бк.ру); – пуллик хизмат сифатида “ВИП ҳолат” хизматини келтириш мумкин, бу ҳолатда сиз кўринмас ҳолда совҳалар жўнатиш, сайтнинг техник хизмат кўрсатишидан фойдаланишингиз мумкин; – ойлик фойдаланувчилар сони 27 миллион(12-64 ёш оралиғи); – 2014 йил бу тармоқ “энг позитив ижтимой тармоқ” деб топилди.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий