Митти одамчалар қишлоғи

Хитойнинг Сичуань провинцияси жанубий-ғарбидаги олис Янгзи қишлоғи олимларни ўн йиллардан буён ўйлантириб келади. Мазкур қишлоқда яшовчиларнинг тахминан 40 фоизи пакана одамлар.

Бу жуда катта фоиз, ва у тасодифий мослик сифатида тафсифланмайди, аммо шу пайтгача ҳеч ким буни тушунтириб бера олмаяпти. Ҳозир Янгзи қишлоғи “паканалар қишлоғи” сифатида машҳур. Қишлоқдаги қарияларнинг айтишларича, бундан кўп йиллар бурун, тахминан 1950-51 йилнинг ёз тунларидан бирида бу жойга даҳшатлик касаллик ёприлган. Бир кунда қишлоқнинг бутун одамлари бу касалликка чалинган. Бу касаллик билан оғриган болаларнинг эса бўйи эса ўсишдан тўхтаган. Олимлар ва мутахассислар Янгизага келиб унинг суви, тупроғи ва буғдойини ўрганишган, ҳамда бу касаллик билан чалинган бир неча одамни махсус текширувдан ўтказишган. Аммо бунинг сабабини топишнинг иложи бўлмади. Касаллик дастлабки қурбонлар билан чекланиб қолмаган, бу касаллик кейин туғилган авлодларга ҳам ўтди. Хитой ҳукумати паканалар қишлоғи борлигини инкор этмаган бўлса ҳам, аммо у ҳорижликлар учун ёпиқ. Шунинг учун  маҳаллий аҳолининг бир неча сурати ва узун-қулоқ миш-мишлардан бошқа ҳозирча аниқ фактлар мавжуд эмас.

Хитойдаги митти одамчалар қишлоғи

Хитойдаги митти одамчалар қишлоғи

Хитойдаги митти одамчалар қишлоғи

манбаа: http://1dam.com

Вам может понравиться

Добавить комментарий