Минг дардга даъво саримсоқ

Илмий тиббиётда ҳам саримсоқдан тадбиркорона фойдаланилади. Саримсоқ антибиотик, антисептик, фитоцидлик ва ҳашоратлар кушандаси сифатида ишлатилади.

Илмий текширишлар шуни кўрсатдики, саримсоқ иштаҳани очиш билан бирга овқатнинг ҳазм бўлишига ҳам ёрдам беради. Ундан тайёрланган препаратлар қон босимини пасайтириб, юрак қисқариш амплитудасини оширади. Саримсоқ қон томирларини кенгайтириш билан бирга аъзоларни юқумли касалликлардан муҳофаза этишда катта хизмат қилади. Қорин тифи, ичбуруғ, вабо каби касалликларни тарқатувчи микробларга қирон келтиради.

манбаа: http://dildosh.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий