Миллионерларнинг сирлари

Чунки бошқа аёлга илакишиш уларни маънавий ва молиявий қашшоққа айлантириб қўйишидан қўрқишади.2. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, харажатлар қатъий назорат қилинадиган оилалардан миллионер­лар кўпроқ етишиб чиқар экан. Аксарият миллио­нерлар кўп вақтини келажакдаги молиявий режалар­га сарфлашларини айтишган.

3. Америкада шундай қоида бор: “Пули бор одам­ни кўрсанг унга ҳасад қилма. Яхшиси, сен ҳам пул топишга ҳаракат қил”.

4. Ҳақиқий миллионерлар болаларини талтайти­ришмайди. Улар фарзандлари учун фақат бир нарсага­гина пулни аяшмайди. У ҳам бўлса, ворисларининг таъ­лим олишлари. Болаларнинг эркаликлари, қимматбаҳо ўйинчоқлар учун пул сарфлаш мутлақо мумкин эмас.

5. Миллионерлар ўта катта уй сотиб олмасликка ҳаракат қиладилар. Биринчидан, бу улар учун катта сарф-харажат дегани, иккинчидан, Европада катта уй сотиб олиш одобдан эмас.

6. Америкалик миллионерларнинг 50 фоизи нар­хи 25 минг доллардан қиммат бўлмаган машиналарда юришади. Миллионерларнинг 20 фоизи 20 минг доллардан юқори нархга машина сотиб олмаган. Миллионерларнинг учдан бир қисми эса минилган машиналарни сотиб олишади.

7. Дунёдаги миллионерларнинг 80 фоизи ўз меҳнатлари орқали миллионерга айланишган, 20 фоизи эса миллионларга мерос туфайли эришишган.

8. Миллионерларнинг 20 фоизга яқини олий маълумотли эмас, 6 фоизи фан доктори даражаси­ни олган, 8 фоизи ҳуқуқшунос, 6 фоизи эса тиббий маълумотга эга.

9. Миллионерлар ўртасида қандай қилиб дастлабки миллионни топиш мумкинлиги бораси­да сўров ўтказилганида энг кўп берилган жавоб қуйидагича бўлган: “Доимо ишланг! Ҳамма нарса тўлалигича сизнинг назоратингизда бўлсин, пулин­гизни ҳеч кимга ишонманг!”

10. Одатда миллионерлар пулларини ўзлари учун сарфлашдан кўра уларни даромад топишга йўналтиришади. Миллионер ҳар йили даромади­нинг 20 фоизга яқинини янги ишларга сарфлайди.

манбаа: http://uzaxborottrans.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий