Миллиардерлар нисбати бўйича энг бой 15 мамлакат

Бир тасаввур қилинга, бутун ер юзида долларли миллиардерлар сони бор-йўғи 1826 нафарни ташкил этса, унда уларнинг айнан нечтаси Ливаннинг Бейрут шаҳрида яшаши мумкин? Баъзи аҳолиси кўп мамлакатларда миллиардерлар сони аҳолининг умумий сонига қараганда жуда кам бўлиши мумкин. Масалан, миллиардлаб аҳоли яшивчи Хитойда 400 нафар миллиардер истиқомат қилади. Биз келтираётган рейтингга ҳам аҳолининг умумий сонига нисбатан олинган миллиардерлар асос бўлди. Forbes журналининг маълумотларидан келиб чиқиб, мутахассислар бор-йўғи бир неча миллиардер яшовчи мамлакатлар ёки миллиардерлар кичкина бир шаҳарга тўпланиб қолган шаҳарларни аниқлашди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам мамлакатнинг иқтисодий ҳолати у ерда яшовчи мана шундай кишилар миқдорига бевосита боғлиқ.

Тайвань
Миллиардерлар сони: 33 Аҳоли сони: 23 456 545
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 710 804
Тайвань миллиардерлари умумий миқдорда 117 100 000 000 долларга эгалик қилишади. Унинг асосий қисми молиявий хизматлар секторидаги ўсиш ҳамда Хитой билан ўрнатилган кучли савдо алоқаларидан сўнг ишлаб топилган. 10 миллиард доллари мавжуд бўлган Fubon Financial молиявий гигантга раҳбарлик қилувчи ака-ука Даниэль и Ричард Цайлар мамлакатнинг энг бой кишилари ҳисобланади.

Қувайт
Миллиардерлар сони: 5
Аҳоли сони: 3 268 431
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 653 686
Қувайт аҳолиси жон бошига ЙИМдан (70 914 доллар) келиб чиқиб ҳисоблаганда дунёдаги бешинчи энг бой мамлакат саналади. Чунки географик жиҳатдан бундай кичик давлат 102 миллиард баррел миқдоридаги нефть заҳирасига эга. Айни вақтда унинг иқтисодиёти гуллаб-яшнамоқда.

АҚШ
Миллиардерлар сони: 536
Аҳоли сони: 321 369 000
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 599 569
АҚШда дунёдаги энг кўп бой одамлар яшайди ва мамлакат энг бой одамлар рейтингида етакчилик қилиб келмоқда. Дунёади энг бой инсонлар рўйхатининг илк қаторида Microsoft асосчиси Билл Гейтс номини учратишимиз мумкин.

Ливан
Миллиардерлар сони: 7
Аҳоли сони: 4 104 000
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 586 286
Ливанда эркин бозор иқтисодиёти шароити бўлиб, у ҳозирда еттита миллиардернинг ватани ҳисобланади. Улар ичида мамлакатнинг собиқ бош вазири ва телекоммуникацион магнат бўлмиш Нажиба Микати ҳам бор.

Норвегия
Миллиардерлар сони: 10
Аҳоли сони: 5 176 998
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 517 700
Норвегия табиий ресурсларга бой мамлакат ва муттасил ўсиб келаётган хусусий секторга эга. Шундай имкониятларга эга бўлишига қарамай, унда бор-йўғи 10 нафар миллиардернинг истиқомат қилиши ғалати ҳол. Давлат дунёда табиий газни экспорт қилиш бўйича учинчи ва нефть экспортида еттинчи ўринда туради.

Исроил
Миллиардерлар сони: 17
Аҳоли сони: 8 358 100
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 491 653
Исроил олмослар, юқори технологияли қурилмалар ва дори воситалари билан машҳур. У дунёдаги технологияси энг ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатлардан биридир. Исроиллик энг машҳур миллиардер Тедди Саги бўлиб, у Playtech дастурий таъминоти орқасидан пул қилган.

Швеция
Миллиардерлар сони: 23
Аҳоли сони: 9 784 445
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 425 411
Швеция ўзининг юқори сифатли яшаш даражаси, шунингдек, капитализмнинг юқори технологияли аралаш тизими ва ижтимоий имкониятлари билан дунёда донғи кетган. Шунга қарамасдан давлат 23 нафар миллиардерни етиштириб чиқара олди.

Исландия
Миллиардерлар сони: 1
Аҳоли сони: 329 740
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 329 740
Исландия қачонлардир олтита миллиардернинг ватани бўлган, ҳозир эса уларнинг сони битта — инвестор Тор Бьйоргольфсон.

Сингапур
Миллиардерлар сони: 19
Аҳоли сони: 5 469 700
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 287 879
Сингапур анча ривожланган мамлакатларга қараганда аҳоли жон бошига ЙИМ бўйича энг бой давлатлар қаторида туради. Мамлакатда коррупциядан ҳоли эркин бозор иқтисодиёти тизими ҳукмронлик қилади. Орол давлат ўз пулини кўчмас мулк ҳамда банк иши орқасидан ишлаб топган 19 нафар миллиардеридан фахрланса арзийди.

Швейцария
Миллиардерлар сони: 29
Аҳоли сони: 8 256 000
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 284 690
Швейцария юқори малакали ишчи кучи ва кам миқдордаги корпоратив солиқларидан келиб чиқиб, миллиардерлар учун ажойиб давлат ҳисобланади. У ерда ишсизлар сони жуда паст ва ЙИМ аҳоли сон бошига нисбатан юқори — 54,800 доллар. Швейцариянинг энг бой кишиси Serono фармацевлик гигантини мерос қилиб олган Эрнесто Бертареллидир.

Кипр
Миллиардерлар сони: 5
Аҳоли сони: 858 000
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 171 600
Кипр иқтисодиёти унинг Евроиттифоққа аъзолигининг дастлабки беш йили ўртача 4 фоизга ўсди. Кейин эса 2010 йили Евроиттифоқдаги молиявий инқироз туфайли сусайиб кетди. Шунга қарамасдан беш нафар миллиардер Ўртаер денгизидаги бу орол- мамлакатда яшаб келмоқда.

Гонконг
Миллиардерлар сони: 55
Аҳоли сони: 7 264 100
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 132 075
Гонконгга Хитойнинг молиявий дарвозаси сифатида қаралиб, эркин бозор иқтисодиёти тизимига эга. Гонконг дунёнинг энг ривожланган молиявий марказларидан бири бўлиб, унинг энг бой кишиси Ли Ка-Шинг уч миллиарддан ортиқроқ доллар соҳиби саналади.

Гернси
Миллиардерлар сони: 1
Аҳоли сони: 65 150
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 65 150
Гернси — Ла-Манш бўғозида жойлашган Нормандия ороллари таркибидаги орол. Аҳолиси — 65 345 нафар. Пойтахти — Сент- Питер-Порт. Ушбу митти орол суверенитетга эга бўлса-да, Британия қироллигига бўйсунади. Бу майда давлат битта миллиардерга бор-йўғи 65 150 нафар оддий аҳоли тўғри келиши билан бизнинг рейтингимизда учинчиликни қўлга киритиб турмоқда. Миллиардер Стивен Ленсдаун 2,1 миллиард долларга эгалик қилади.

Сент-Китс ва Невис
Миллиардерлар сони: 1
Аҳоли сони: 55 000
Оддий инсонлар биттa
миллиардер нисбатига: 55 000
Вест-Индияда жойлашган иккита оролдан иборат бу давлат европаликлар томонидан Кариб денгизида назоратга олинган илк ороллардан бири саналади. У ерда Хитойда туғилиб, молиявий бозорда ақл бовар қилмас пул ишлаган сирли миллиардер Жеки Сю истиқомат қилади.

Монако
Миллиардерлар сони: 3
Аҳоли сони: 37 800
Оддий инсонлар битта миллиардер нисбатига: 12 600
Монако — солиқ тўлашда яратилган имкониятлар ва Ўртаер денгизи иқлимидаги ўзига хос яшаш тарзи туфайли ўта бой инсонлар шаҳридир. Монако аҳолисининг уч нафаригина миллиардер эканлиги бизни ҳайратга солади. Шаҳарнинг энг бий кишиси 1, 85 миллиард долларли арт-дилер Дэвид Нахмад саналади.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий