Миллиардерларнинг бадавлат бўлиш борасидаги 19 қоидаси

Дунёда кўплаб миллиардерлар бор. Улар қандай қилиб бундай молиявий муваффақиятга эришган?

Аввало,минг бой бўлса ҳам пулни ўнги-чапига қарамай совуришга одатланишмаган. Аксинча, улар эришган муваффақиятларини оддий ҳаёт тарзлари  билан изоҳлайдилар. Келинг, уларнинг  шиорлари, қоидалари билан танишайлик.

1. Майкл Блумберг, $34,3 миллиард соҳиби.

“Сиз учун кор келаётган нарсадан воз кечманг”. Майкл Блумберг Нью-Йоркнинг энг баҳс-мунозараларга сабаб мэрларидан бири бўлганлиги билан танилган. Бундан ташқари, Bloomberg L.P. халқаро ахборот компанияси асосчиси ва таъсисчиси ҳисобланади (88% акцияга эга). Бироқ Майкл ҳақида кўпчилик билмайдиган бир ҳақиқат бор: у охирги 10 йил ичида бор-йўғи икки жуфт пойафзал тутган ва ҳозир ҳам уларни кийиб юрибди. Бу қора рангдаги мокасиналар бўлиб, миллиардер бошқа ҳеч қайси пойафзалда ўзини қулай ҳис этмайди.

2. Билл Гейтс, $79 миллиард соҳиби.

“Аввалги хатоларингиздан сабоқ чиқаринг”. Ҳаётимизда кўплаб хатоларга йўл қўямиз. Шу жумладан, пул ишлатиш борасида ҳам. Дунёдаги энг бадавлат одамлардан бири – Билл Гейтс бир вақтлар шундай деган эди: “Муваффақиятни нишонлаш жуда ҳам ажойиб. Бироқ муваффақият-сизликлардан ўзига сабоқ чиқариш бундан ҳам муҳимроқдир”.

3. Ингвар Кампрад, $53 миллиард соҳиби.

“Ортиқча сарф-харажатлардан қочинг”. IKEA асосчиси Ингвар Кампрад “ҳатто ўта бой бўлсангиз ҳам, баъзи харажатларни қилишингиз умуман керак эмас”, деб ҳисоблайди. Бошқа жуда бадавлат инсонлар фарқли равишда шахсий самолётда учишдан кўра авиакомпаниялар самолё-тининг эконом-классида учишни афзал кўради. Кампрад ўз хотираларида  шундай  ёзади: “Бизга ёрқин автомобиллар, чиройли номлар, махсус кийим ва бошқа мавқени билдирувчи белгилар керак эмас, ўзимизнинг кучимиз ва иродамизга ишонамиз!”. Шу ўринда Ингвар ҳақида қизиқарли маъ-лумот: у мана 30 йилдирки, бир креслодан фойдаланиб келмоқда.

4. Уоррен Баффетт, $66,1 миллиард соҳиби.

“Эҳтиёжингизга мос уй сотиб олинг”. Уоррен Баффетт бу қоидага ёрқин мисол бўла олади. У ҳозиргача 1958 йилда 31 500 долларга сотиб олган Небраска штатининг Омаха шаҳрида жойлашган уйида яшаб келмоқда. Ихтиёридаги миллиардларга қарамасдан, Баффетт ҳашаматли уй сотиб олишга ҳеч қандай ҳожат сезмайди.

5. Опра Уинфри, $2,9 миллиард соҳибаси.

“Ўзингиз учун завқ берадиган нарсани топинг”. Бу оддийгина маслаҳат Опрага омад ва шуҳрат олиб келди. У шундай дейди: “Қандай нуфузга эга бўлишингиз нимага ишонганлигингизга боғлиқ. Ниманидир ёқтиришингиз ва уни амал оширишни уддалай олишингиз ҳаётин-гиздаги буюк мукофотларга олиб келиши мумкин”.

6. Ричард Брэнсон, $5,1 миллиард соҳиби.

“Олдингизга мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қўлингиздан келадиган барча ишни қилинг”. Британиялик миллиар-дер ва Virgin Group асосчиси Ричард Брэнсон ўз фаолиятини қачонлардир оддий мақсадлар ёзилган рўйхатдан бошлаган. Рўйхатдаги ёзувлар ҳақиқатдан йироқ бўлган бўлиши мумкин, бироқ у режаларини рўёбга чиқаришни ўз олдига мақсад этиб қўйди ва уларга етишиш учун олға борди.

7. Карлос Слим, $78,5 миллиард соҳиби. “Маблағ тежашни иложи борича вақтлироқ бошланг”. Дунёнинг бир вақтлар энг бой одами ҳисобланган Билл Гейтсни тахтдан туширишга муяссар бўлган мексикалик тадбиркор Карлос Слим пулларни тежаш борасида қуйидаги фойдали маслаҳатни беради: “Ким бўлишингиздан қатъий назар, пулларни тежаш ва уларни ўрнида ишлатишни  қанча эрта бошласангиз, келгусида шунчалик яхши натижа беради”.

8. Жон Кодвелл, $2,6 миллиард соҳиби. “ Транспортнинг альтернатив турларидан фойдаланинг”. Бу инглиз бизнесмени мобил телефонлар орқали давлат орттирган. У “киши бой бўлса, албатта қимматбаҳо машинада юриши ва  бадавлатлигини ҳаммага кўз-кўз қилиши шарт эмас”, деб ҳисоблайди. Миллиардер бўлишига қарамай, ҳали ҳам кўпинча пиёда юради, мотоцикл, ҳатто жамоат транспортидан ҳам фойдаланиб туради.

9. Дэвид Черитон, $1,7 миллиард соҳиби. “Нималарга қодир эканлигингизни билиб олинг”. Дэвид Google нинг илк сармоячиларидан бири ва ҳозир ҳам компаниядан яхшигина дивиденд олиб туради. Дастлаб тиккан пули эса 100 000 доллардан иборат бўлган. Бойваччалигига қарамай, сартарош хизматидан фойдаланмай, сочини ўзи олади. Бир қараганда арзимасдек туюладиган бу тежамкорликни бошқа соҳаларда ҳам қўлласангиз, сизга яхшигина хизмат қилиши мумкин. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун қўлингиздан келадиган иш учун  бошқа бировга қанча пул бераётганлигингизни ҳисоб-китоб қилиш кифоя.

10. Марк Цукерберг, $30 миллиард соҳиби. “Содда автомобилдан фойда-ланинг”. Facebook асосчиси ҳам жуда оддий яшайди. Гарчи дунёнинг энг ёш мил-лиардери ўзи истаган ҳар қандай машинани сотиб олиш имконига эга бўлса-да,  30 000 доллар турадиган оддий Acura машинасида юришни афзал кўради.

11. Жон Дональд Макартур, $3,7 миллиард соҳиби.

 Бюджет тузинг ва унга амал қилинг”. Макартур Bankers Life and Casualty Company нинг  ягона акционери бўлган. Қимматбаҳо харидлардан возкечган ва жуда оддий яшаган,  йиллик сарф-харажатлари бор-йўғи 25000 долларни ташкил этган.

12. Роза Кеннеди. “Топқир бўлинг ва харажатларнинг муқобил вариантларини изланг”. Кеннедилар сулоласининг онабошиси пул тежашда қўллайдиган усул антиқа бўлган (айниқса, бу оила тўплаган бойликни ҳисобга олинса): макулатура сотиб олиш ўрнига йил якунлашини кутиб, эскирган стол календарларини сотиб оларди. Бу пулларни арзимаган нарсалар ҳисобига ҳам тежаш мумкинлигига яхши мисол бўла олади.

13. Томас Бун Пикенс, $1 миллиард соҳиби. “Харид қилинадиган нарсалар рўйхатини тузинг ва уларга етадиган пулдан ортиғини олманг”. Нефть ортидан миллиардлар соҳиби бўлган Пикенс дўконга боришдан олдин сотиб олинадиган маҳсулотлар рўйхатини тузиб олади ва фақат шу рўйхатдаги  нарсаларнигина сотиб олади.  Кармонидаги чекланган миқдордаги пул унга бу қоидани бузишига йўл бермайди.

14. Жим Уолтон, $34,7 миллиард соҳиби. “Энг янгиси ёки зўри шарт эмас”. WalMart тармоғининг асосчиси Сэм Уолтоннинг кенжа ўғли Жим Уолтон ҳам содда ҳаёт кечиради. Бунга уни отаси ўргатган. Молиявий томондан салмоқли муваф-фақиятга эришганлигига қарамай,  15 йилдан бери битта “Пикап”да юради. Янги ва қимматбаҳо машинадан кўра ўзининг эски транспорт воситасидан имкони борича тўлиқ фойдаланишни афзал кўради.

15. Дональд Трамп, $3,9 миллиард соҳиби. “Кўп меҳнат қилинг”. Муваффақиятга  заҳматкашлиги орқасидан эришган. Кўпчилик уни молия дунёсида шунчаки омади чопган, деб ҳисоблашади. Бироқ Трампнинг айтишича, омад серғайрат меҳнатдан сўнг келади: “Агар  ишингиз мевасини келтираётган бўлса, одамлар сизни шунчаки омади чопган деб айтишади. Балки бу шундайдир, чунки сизда меҳнат қилишга ундайдиган ақлнинг борлиги омадингиздир!”.

16. Роберт Куок, $11,5 миллиард соҳиби.  “Ўзингизда бор барча имкониятлардан фойдаланинг”. Малайзиянинг энг бадавлат инсони онасидан ўрганган қоидаларга амал қилган ҳолда ҳаёт кечиради. Яъни ҳеч қачон зиқналик қилманг, бошқалардан манфаатингиз йўлида фойдаланманг. Робертнинг айтишича, молиявий томондан муваффақиятли бўлиш учун бошқалар қобилиятингизга шубҳа билдиришганда ҳам кучли бўлишингиз ва барча имкониятлардан фойдаланишингиз керак.

17. Ли Кашин, $31 миллиард соҳиби. “Содда яшанг”. Ли Осиёнинг энг бадавлат одами ва жаҳоннинг энг бой одамлари ўнталигига киради. Унинг ақл бовар қилмас муваффақияти замирида оддий, содда ҳаёт кечириши ётади. Ўзингизни содда яшаш ва бундай ҳаёт тарзига кўникишга ўргатинг.

18. Жек Ма, $10 миллиард соҳиби. “Мижоз доимо биринчи ўринда бўлиши керак”. Alibaba Group асосчиси Жек Ма мижозлар доимо устунликка эга бўлиши керак, деб ҳисоблайди. Улардан кейинги ўринда эса ходимлар туриши керак. Улушдорлар эса бу занжирнинг охирида бўлиши керак.

19. Говард Шульц, $2,2 миллиард соҳиби. “Пул ҳали ҳаммаси эмаслигини тушуниб етинг”. Starbucks компаниясининг директорлар кенгаши раиси Говард Шульц “инсоннинг маънавий бойлиги молиявий бойлигидан устунроқ туради, давлатимни эмас,  эътиқод қўйган қадриятларимни баҳолашга ҳаракат қилганман” деб таъкидлайди.

Мухлиса тайёрлади.

манбаа: http://sabo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий