Маҳатма Гандининг эвараси Жанубий Африкада фирибгарликда айбланди

Ҳиндистон мустақиллигининг афсонавий курашчиси Маҳатма Гандининг катта эвараси Жанубий Африкада фирибгарликда айбланди. Ашиш Лата Рамгобин ҳужжатларни қалбакилаштирганликда айбланган. News24 нашрининг ёзишича, аёл 50 000 ранд (таҳминан 3700 АҚШ доллари) миқдоридаги гаров эвазига озод этилган.

Тергов маълумотларига кўра, 45 ёшли Ашиша Лата Рамгобин икки бизнесменга тендерда шифоҳона тармоқларини тўшак ва бошқа жиҳозлар билан таъминлашда 20 миллион ранд ютиб олганини айтган.

Рамгобин Ҳиндистонда 3 та контейнер келаётганини айтган ва соҳта ҳужжатлар тайёрлаб тадбиркорларни қўшма лойиҳада иштирок этиш учун таклиф қилган. Ҳар икки маҳаллий тадбиркор лойиҳа учун 11,4 миллион ранд инвестиция киритган. Тергов ҳеч қандай тендер ўтказилмаганлигини аниқлаган ва Рамгобинни фирибгарликда айблади.

Гаров шартларига кўра, аёл ҳукуматга паспортини вақтинчалик топшириши ва Квазула-Натал вилоятини тарк этмаслиги керак.

Вам может понравиться

Добавить комментарий