Маҳаллий вақт

Сайёрамиз ўз ўқи атрофида айланиб туради, шунинг учун Қуёш Еримизнинг турли нуқталарини турли вақтда ёритади. Шунинг учун тонг отиш пайти турли нуқталарда турли вақтга тўғри келади, тунга яраша вақт ҳам бу ерларда турлича бўлади. Ернинг сутка давомидаги уч ҳолатини 1-расмдан таҳлил қилайлик.

1222

1-расм.Ернинг сутка давомидаги уч ҳолати.

Ернинг I ҳолати — А нуқтада тонг отган; бу нуқтага Шарқдан эндигина Қуёш нури тушган. А нуқтадан 90° узоқдаги B нуқтада бу вақтда ярим кеча; B нуқтадан ғарб лораонда яна 90° нарида турган D нуқтада оқшом. Осмоннинг ғарб томонида Қуёш уфқ орқасига ботяпти.

Ернинг III ҳолати (6 соатдан сўнг) — А нуқтада туш пайти, B нуқтада Қуёш энди чиқяпти; D нуқтада ярим тун, одамлар ширин уйқуда.

Ернинг III ҳолати (орадан яна 6 соат ўтган) — А нуқтада оқшом, B нуқтада туш пайти, D нуқтада тонг отиб, Қуёш чиқмоқда.

Ернинг бир меридианида жойлашган барча нуқталарида соат бир хил вақтни кўрсатса, бошқа меридианида бошқача вақтни кўрсатади. Демак, бир меридианнинг ўзидаги вақт шу меридиан атрофидаги жойлар учун маҳаллий вақт бўлиб ҳисобланади.

Гринвич меридиани (меридианлар саноғи бошланган 0 меридиан)да туш пайти бўлганда 180° географик узунликда ярим тун, Гринвичдан шарқдаги 90° географик узунликда кеч айти, Гринвичдан ғарбдаги 90° географик узунликда тонг пайти бўлади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий