Матиз Россиядаги энг арзон автомобиллар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади

«Российская газета» мамлакатдаги энг ҳамёнбоп автомобиллар ўнталиги рўйхатини тузди.

Рейтингга кўра, Топ-10 нинг биринчи поғонасини бу гал ҳам Ravon Matiz автомобили банд этди.  Унинг нахи 314 минг рублдан бошланади.

Иккинчи ўринда Lifan Smily хэтчбеки, автомобилнинг баҳоси 319 минг рубль. Учликни 348 минг рублгача нархда сотилаётган Россиянинг Lada Granta автомобили якунлади.

Эслатиб ўтамиз, Ravon бренди остида сотувга чиқарилган Matiz автомобили ўтган ойда Россиядаги энг ҳамёнбоп машиналар ўнталиги рўйхатини бошқарган эди.

манбаа: uz24.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий