Маршалл ороллари

 Географик жойлашуви. Маршалл Ороллари Республикаси — Тинч Океани архипелаги, Микронезиядаги биринчи давлат ҳисобланади. 

Расмий номланиши Маршалл Ороллари Республикаси
Мустақиллик санаси 1986 йил 21 октябрь (АҚШ мустамлакаси бўлган)
Давлат тили инглиз
Пойтахти Маджуро
Йирик шаҳарлари Маджуро
Бошқарув шакли Конституцион республика
Майдони 181,3 км.кв (дунёда 213-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони(2005) 59,7 минг киши (дунёда 205-ўринда)
Зичлига 1 км.кв. га 329,3 киши
Пул бирлиги АҚШ доллари (USD, код 840)
Интернет-домен .mh
Телефон коди +692
Соат миллари UTC-12

Картинки по запросу фото маршалл остров

 Маршалл ороллари ҳудуди икки гуруҳ: Шаркдаги Радак ва Ғарбдаги Раликии ташкил этувчи бир неча юз ўртача коралл ороллари, атоллар ва рифлардан иборатдир. Энг яқин қўшнилари, Микронезиянинг бошқа давлатлари — ғарбда; Понапе ва Каррлин ороллари, жанубда; Кирибати ҳамда шимолда; Уэйк (АҚШ) оролларидир. Энг йирик ороли — Кваджалейн атоллидир. Мамлакатнинг ўртача баландлиги — денгиз сатҳидан 2 м баланд. Бу ерда ҳамиша яшил бўлиб ўсиб турадиган тропик ўрмонлар ва ўт-ўланлар ёйилгандир. Ҳайвонот олами жудаям камбағал, судралиб юрувчилардан фақат тимсоҳ ва илонларни учратиш мумкин. Аммо қушлар, ҳашоратлар ва балиқяар жудаям кўп. Иқлими пассатли тропик, жанубда — субэкваториал бўлиб ўртача ҳаво ҳарорати — 27° С даража. Баъзида совуқ пайтлар ҳам бўлиб туради, улар сентябрь ойидан ноябрь ойига (+20° С — 24° С даража) қадар давом этадиган ёмғирли мавсумга тўғри келади. Сув ҳарорати йил бўйи — 20°С даражада ушланиб туради. Ўртача океан шамоли ва тропик ёғинлар ҳам бўлиб туради.

Маъмурий тақсимланиши. Мамлакат 25 та маъмурий худудга бўлинган. Пойтахт — Маджуро (бир номли оролда).

Аҳолиси ва дини. Аҳоли орасида микронезия халқдари гуруҳига мансуб бўлган маршалликлар кўпчиликни ташкил этади. Расмий тили — инглиз. Дини: асосан протестантлар (кенгрегационалистлар) бўлиб, шунингдек католиклар ҳам учраб туради. Сиёсий тизим. Маршалл Ороллари конституцион республикасининг давлат ва ҳукуматини — Президент бошқаради. Бир палатали парламент — қонунчилик органи ҳисобланиб, парламент ўз таркибидан президентни сайлайди. Президент парламент аъзолари орасидан ҳукуматни (ижроия ҳокимиятини) тузиб чиқади. Мамлакатда қабила бошлиқлари Кенгаши — консултатив ҳокимияти фаолият юритади, унда оддий ҳуқуқий масалалар кўриб чиқилади. Олий суд ва юқори суд — Олий суд ҳокимият тизимидир. Республика БМТ аъзоси ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Фосфат (Аилинглапа атоллида) қазиш, қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик — Маршалл ороллари иқтисодиётининг асосини ташкил этади. Майда маҳсулотлар ишлаб чиқаришга: каури чиғаноқлардан, ёғоч ва дурдан тайёрланадиган ҳунармандчилик маҳсулотлари, тўқувчилик, панданус ва бамбук новдаларидан тола тўқиш ва балиқни, қайта ишлаш киради. Валюта тушумларининг катта қисмини туризмдан тушган маблағлар ташкил этади. Экспорт учун: копра, фосфат, какос мойи, балиқ, малюска чиғаноқлари етказиб берилади. Импорт орқали эса: озиқ-овқатлар, машина ва ускуналар, ёқилғи, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари олиб кирилади. Оролларнинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари бу — АҚШ, Япония, Австралия, Янги Зеландия ва Сингапур.

Тарихи. Ороллар Испания денгизчилари томонидан 1526 йили кашф этилган эди. 1788 йили бу ерларнинг номланицга, икки иафар инглиз денгизчилари Д. Гилберт ва Дж.Маршалл гомонидан ўрганилганидан сўнг, кейингисининг номига атаб қўйилган. XIX — асрнинг бошларида оролларГнинг кўп қисми ўрганилиб, харитага рус денгизчилари Крузенштрен ва Коцебу томонидан, жойларга русча ном берилган ҳолда киритилган эди. XVII асрдан бошлаб, XIX асрга қадар Маршалл Ороллари Испания мустамлакаси саналиб келинган, аммо 1885 йили Г’ермания бу оролларни ўзини мустамлакаси деб эълон қилди. 1914 йилй Ороллар Япония томонидан босиб олинади ва урушдан сўнг Миллатлар Лигаси мандати асосида бошқариб келинган. 1944 йилнинг бошида АҚШ қўшинлари Маршалд ороллариии босиб олган, 1947 йили эса АҚШ томонидан бошқариладиган ВМТ қарамоғида бўлган ҳудуд Микронезия таркибига киритилди. 1979 йил май ойида Маршалл ороллари ПТТО таркибидан чиқиб, кўп соҳаларда ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқига эга бўлади ва Маршалл Ороллари Республикаси деб номланади. 1983 йили АҚШ Конгреси томонидан 1986 даши ратификацид қилинган, АҚШ ва Маршалл Ороллари ўртасидаги “эркин ассоциация” ҳақидаги Келишув имзоланиб, ўша йилнинг октябрь ойида кучга кирган эди. Бу мақом Маршалл Оролларига ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқини беради. Хавфсизлик, молия ва ташқи ишлар масалалари АҚШ назорати остида бўлади. БМТнинг Хавфсизлик Қўмитаси томонидан 1990 йили Маршалл Ороллари Республи-каси устидан АҚШнинг васийлиги ҳақидаги битим тасдиқланади, 1991 йили эса мамлакат БМТ аъзосига айланади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий