Малайзияда машина бошқариш вақтида тамаки чекиш тақиқланди

Давлат муассасаларининг автомобиллари, жамоат транспорти, шунингдек туристик автобуслар ва микроавтобнуслар ҳайдовчилари транспорт воситасини бошқариш вақтида қўлга тушса 5000 рингнит (1400 доллар) миқдорида жаримага тортилади. Ҳозирча бошқа турдаги автомобиллар ҳайдовчиларига чеклов қўйилмаган.

Ушбу жаримани тўлашни истамаган ҳайдовчининг иши судга оширилади ва жарима миқдори 10 минг рингнит (2,8 минг доллар) гача оширилади. Бу янгилик ёрдамида Малайзия расмийлари аҳолининг тамаки истеъмолини камайтиришга эришмоқчи. Қайд этилишича, чекиш оқибатида Малайзияда йилига 10 мингга яқин одам ҳалок бўлади.

 Манба: http://kosonsoynoma.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий