Маккажўхоридан водород олиш йўли

Virginia Tech тадқиқотчилари биологик усулда водород ёқилғиси ишлаб чиқариш йўлини топишди. Бунинг учун маккажўхори пояси ва сўтаси қўлланади.

Айтилишича, янги технология вақт ва пулни тежаш билан бирга, зарарли чиқиндилар чиқарилишини ҳам йўқ қилади.

Фанлар академиясининг вақтли нашрида эълон қилинган мақолада айтилишича, янги технология водородда ишлайдиган транспорт воситаларининг оммалашишига олиб келади. Водород ёқилғиси эса ҳеч қачон тугаб қолмайди, бундан ташқари, атмосферага зарарли чиқиндилар ҳам чиқармайди.

“Биз водород иқтисодиётига ўтишда энг асосий қадам маҳаллий биомасса ресурсларидан яшил водород ишлаб чиқариш эканлигини кўрсатиб бера олдик”, — дейди профессор Персиваль Чжан.

Унинг собиқ собиқ докторанти, Cell-free Bioinnovations компанияси асосчиси Жой Роллин ишнинг асосий муаллифидир. Бу иш тадқиқотлар Чжаннинг аввалги илмий кашфиётларига асосланади.

Маълумки, илгари водород ёқилғисини юқори сифатли шакардан олишга асосланган технология маълум эди. Янги технология эса истеъмолга яроқсиз моддадан – маккажўхори пояси ва сўтасидан ёқилғи ишлаб чиқаради. Тадқиқотнинг шу жиҳати инвесторларнинг диққатини тортиши мумкин.

Бундан ташқари, водород ёқилғисини жорий қилишдаги асосий тўсиқлардан бири уни табиий газдан олувчи корхоналарга кетадиган улкан харажатлар ҳамда ишлаб чиқарилган ёқилғини фойдаланувчиларга етказиб беришдир. Ҳисоб-китобларга қараганда, Чжан ва Роллин методикаси бу харажатларни уч баробарга қисқартиради.

“Ушбу технология улкан салоҳиятга эга бўлиб, водородда ишлайдиган транспортни бутун дунёга тарқатишда ва қазилма ёқилғидан воз кечишга ёрдам беради”, — деб ишонч билдирмоқда Роллин.

Манбаа: dalda.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий