Латвия банки мушукчалар тасвири туширилган тангаларни муомалага киритади

 Латвия банки бугундан эътиборан қиймати беш еврога тенг бўлган, мушкучалар тасвири туширилган тангаларни муомалага киритади.  Бу ҳақда “ korrespondent.net” хабар бермоқда.

 925 пробали кумуш тангалар Латвия ёзувчиси Альберт Кроненбергнинг “Беш мушук” эртаги мотиви асосида ишлаб чиқарилмоқда.

Танга дизайни устида болалар расмли китоблари дизайнерлари Анита Паэгле ва Жон Струпулис ишлашган.  Танга  бир томонида Мурис, Нюрис, Инцис, Минцис ва Пунцис лақабли мушукчаларнинг ухлаётгани тасвирланган. Иккинчи томонида эса мана шу мушукчаларнинг ликопчадаги бўтқа ва қошиқ ушлаб тургани сурати туширилган.

 “Латвияликлар охири яхшилик билан тугалланувчи ибратли эртакларни севиб мутолаа қилган. Тангаларга туширилган фолклор санъатида халқ донишмандлиги акс этган”, — дейилади хабарда.

 Танганинг оғирлиги 31,47 грам, диаметри 38,61 миллиметр, адади  — 10 минг нусха.

манбаа: даракчи.уз

Вам может понравиться

Добавить комментарий