Кук ороллари

Географик жойлашуви. Кук ороллари – Тинч океаннинг жанубий қисмидаги архипелаги ва бирномли давлати ҳисобланади. Бу ороллар мустақил, аммо ўз хоҳишларига кўра Янги Зеландия билан бир ҳамжамиятдадирлар.

Расмий номланиши Кук Ороллари
Мустақиллик санаси 1965 йил 4 август
Давлат тили инглиз
Пойтахти Аваруа
Йирик шаҳарлари Аваруа
Бошқарув шакли Конституцион монархия
Майдони 240 км.кв.
Сув сатҳидан юқорилиги
Аҳоли сони(2005) 18,1 минг киши
Зичлига 1 км.кв га 56 киши
Пул бирлиги Янги Зелақция доллари (NZD код 554)
Интернет-домен .nz (ck)
Телефон коди +682
Соат миллари UTC-4

 Кук ороллари, ғарбда Тонга ва шаркда Ҳамжамият Ороллари ўртасидаги Тинч океанининг юзасида ёйилиб кетган, 15 та алоҳида ороллардан иборатдир орол давлатдир. Кук ороллари ўз-таркибига кўра икки асосий: Шимолий ва Жанубий ороллар гурухларидан иборатдир. Жанубий гуруҳ— бу асосан вулқонли асосга эга бўлган 9 та “баланд ороллар” ва бир неча атоллар, шимолий гуруҳ эса — ўз таркибига 6 та атолларни жам қилган ороллардан иборатдир. Кук оролларидаги ўсимликлар, вулқонли асосга эга бўлган баланд оролларнинг ўсимликларидан кескин фарқ қилади. Бу ердаги ҳайвонот олами фақат эчкемар ва қушлардан иборат. Қирғоқбўйи сувлари денгиз оламининг бойлиги билан машҳурдир. Ороллардаги иклим, юқори намликга эга тропик ҳисобланади. Ҳар йилги ўртача ҳарорат: +249 С ни ташкил этади. Кук ороллари циклон оралиғида жойлашган, шунинг учун тропик тўфонлар сезиларли талофатларни олиб келади.

Маъмурий тақсимланиши. Маъмурий-ҳудудий тақсимланишларга эга эмас. Оролларнинг маъмурий маркази — Аваруа ҳисобланиб, Раротонга оролларида жойлашгандир.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг этник таркиби: полинезийликлар — 81 %, полинезия ва европа метислари — 8 %, полинезия ва осиё метислари — 8 %, европа миллатига мансублар эса — 2 % ни ташкил этади. Расмий тили — инглиз, аммо кўп жойларда маори тили тарқалган. Дини: 75 % — протестант-конгрегацйонлар бўлиб, оролда шунингдек католик йиғинлар ҳам мавжуд.

 

Сиёсий тизим. Кук ороллари Янги Зеландия билан эркин ҳамжамиятда, ўзини-ўзи бошқарувчи ҳудуд даражасиге эгадир. Ерларнинг расмий бошлиғи Буюк Британия қироличаси Елизавета II ҳисобланади ва Кук оролларида унинг махсус вакили фаолият юритади. Янги Зеландия ҳукумати ҳам Кук оролларида ўз вакилига эгадир. Ороллардаги аҳоли Янги Зеландия фуқаролигини олганлар. Ички масалалар бўйича Оролларнинг эркинлиги буткул ўз ихтйёрларига топширилган. Кук ороллари ўз конституциясига эга. Қонунчилик ассамблеяси Бош Вазир бошчилигида вазирлар маҳкамасини ташқил этади. Крнунчилик ассамблеяси қошида қабила бошлиқлари палатаси фаолият юритади, Кук ороллари ҳукуматининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича чиқарган қарорлари фақатгина Янги Зеландия хукумати билан келишган ҳолда қабул қилиниши мумкин.

Иқтисодиёти. Қишлоқ хўжалиги, туризм ва молиявий хизматлар (оффшор компаниялар), сунъий дур ва балиқчилик — иқтисодиётнинг асосий тармоқлари ҳисобланади. Коллекционерлар орасида, почта маркалари ва Кук оролларининг тангалари жудаям қиммат баҳоланади. Импорт орқали: озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат молларb, машина ва ёқилғи олиб кирилади. Экспорт учун эса: копра, цитрус ўсимликлари, мевалар, ананаслар, томат ва банан етказиб берилади. Оролларнинг асосий ҳамкорлари — Янги Зеландия, Австралия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ ҳисобланишади,

Тарихи. Полинезияликлар Кук оролларига тахминан ҳоз.эр.-авв 600 йилларда сузиб келишган деб ҳисобланади. Испания денгизчилари эса XVII асрнинг иккинчи ярмида оролга қадам қўйган биринчи Европаликлар бўлишган. Оролларнинг умумий гуруҳини, 1773 йили бу оролда бўлган, машҳур инглиз сайёҳи Джеймс Кукнинг номи билан аташган. Лондон миссионерлар жамиятининг миссионерлари бу оролларга 1820-йилнинг бошларида сузиб келганлар. Христианлик дини жадал суратларда ривожланиб, тез орада черков оролларнинг сиёсий ва маъмурий ҳаёти устидан назорат ўрнатиб олди. 1888 йили Британия Раротонгани протекторат деб эълон қилади ва тез орада унга Жанубий оролларнинг барчаси жалб қилинди. 1901 йили оролларни бошқаруви Янги Зеландиянинг қўлига ўтиб, мустамлака чегаралари кенгайди ва шу йўл билан Шимолий ороллар ҳам қўшилиб борди. 1960-йили Кук оролларининг мустамлакага қарши ҳаракатлари натижасида, Тинч океани миллатларининг энг биринчиси сифатида, чекланган мустақиллигига эга бўлди. 1965 йили Кук ороллари Янги Зеландия билан эркин ҳамкорликда ўзини-ўзи бошқарадиган мамлакатга айланди.

манбаа: Р. Мамадалиев “Дунё мамлакатлари” Тошкент 2013 й.

Вам может понравиться

Добавить комментарий