Косманавтлар ҳақида қизиқарли фактлар

* Биринчи ўзбек фазогири Солижон Шарипов икки марта фазога чиққан бўлиб, 2008 йилда космонавтлик фаолиятини якунлаган.* Космонавтлар иш давомида асбоб-ускуна ёки бошқа нарсаларни ҳавода ташлаб кетаверадилар яъни керакли нарсалар ҳавода муаллақ учиб юраверади. Ишни тугатгач, нарсаларни йиғиштириб олаверадилар. Космонавтлар ерга қайтгач бир муддат фазодаги каби нарсаларни столга эмас ҳавога ташлаб кетиш одатини тарк эта олмас эканлар.
* Фазода сувдан фойдаланиш ердагидай эмас. 200 мл. сув билан бутун баданни ювиб чиқиш мумкин, лекин ҳеч қаер ҳўл бўлмайди. Сув эса ҳавода муаллақ қолаверади.
* Деярли барча космонавтлар “космик касалликка” дучор бўлишади. Бу касаллик ёқимсиз хиссиётлар, ички қулоқ нотўғри сигналларни олиши натижасида келиб чиқади. Касаллик бош оғриғи ва кўнгил айнаш билан намоён бўлади.
* Вазнсизлик ҳолатида инсон организмдаги суюқлик тепага қараб харакатланади буни натижасида бурун бекилиб қолади. Юз қисми шишиб қолади. Суяклар калсий йўқотишни бошлайди. Ичакларни фаолияти секинлашади.
* Хуррак отувчилар коинотда хуррак отмас эканлар.
* Орбитада тез ухлаш жуда қийин, чунки кунига қуёш чиқишини 16 мартда кўриш натижасида биологик сикл ўзгаради.
* Фазогир Джон Гленн ўз вақтида чайналган таомлари ютишда қийналарди, бунга сабаб тортилиши кучини йўқлигида эди. Биринчи астронавтларни кубик брикетларда ва тюбикларда бўлган таомлар билан таъминлашарди.
* Замонавий фазогирлар таомларга қўшимча сифатида суюқ гаримдори ва тузни ишлатишлари мумкин. Қаттиқ гранулалар учиб кетиб вентиляцияга ёки инсон кўзи ва бурнига кириши мумкин.
* Космонавтлар ерга қайтишганидан сўнг қўл оёқларини деярли қимирлата олишмайди. Шу сабабли қўниш уларда иккинчи туғилиш деб аталади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий