Компьютер техникасининг туғилиши

Математика фани билан боғлиқ. ХVII асрнинг 70-йилларида буюк инглиз физиги, астрономи ва математиги Исаак Нютон математик таҳлил асосларини илмий жамоатчиликка ҳавола этади.

Готфред Вилгелм Лейбнитснинг арифметик машинаси

1673 йилда таниқли немис файласуфи ва математиги Готфред Вилгелм Лейбнитс барча замонавий компютерлар учун асос бўладиган иккиёқлама саноқ системасини ўйлаб топди. 1936 йилда инглиз математиги, мантиқшуноси ва криптографи Алан Матисон Мюринг математик масалаларни ҳисоблаш техникаси воситасида аввалдан ечиш мумкинлигини кўрсатиб берди.


Готфред Вилгелм Лейбнитснинг механик калькулятори

Ҳозирги вақтда нафақат корхона ва ташкилотлар, балки хонадонларда ҳам бу замонавий техникадан кенг миқёсда фойдаланилмоқда. Унинг ёрдамида матн териш, филм томоша қилиш, мусиқа тинглаш, ҳисоб-китобни бажариш, ўйнаш, дўстлар билан мулоқотда бўлиш, бутун дунё бўйлаб саёҳатга чиқиш мумкин. Компютер кириб бормаган хизмат тури йўқ. Олимлар жамиятнинг борган сари компютерлаштириш бобида юқори даражага чиқишини башорат қилмоқдалар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий