Кокос палмаси

Палмаларнинг тури жуда кўп, аммо энг кўркам палмалардан бири кокос палмасидир. Унинг силлиқ танасининг бўйи 30—40 метр, йўғонлиги 60 сантиметр келади.

Дарахтнинг учидагина узунлиги 3—4 метр келадиган, патсимон 10—14 та барги бўлади. Бошқа кўпчилик хурмолар тик ўсиб устунга ўхшаб туради. Кокос палмасининг танаси эса бир томонга, кўпроқ океан томонга ёнбошлаб ўсади. Бу палма барглари тапмоқланиб кетган жойидан гуллайди, гуллари майда бўлади. Аммо мевасининг катталиги болалар калласича келади.

Унинг мевасини «кокос ёнғоғи» деб аташ одат бўлиб қолган. Бир дона мевасининг диаметри 18—20 сантиметр, узунлиги 26 сантиметр. Ҳар бир кокос палмаси йилига 20—25 тадан 60 лагача ёнғоқ беради. Ҳосили бирйўла пишиб етилмайди. Шунинг учун ҳосили йилига 5—6 марта териб олинади. Кокос палмаси икки хил: эркак палма ва урғочи палма бўлади. Фақат урғочи палма ҳосил беради. Кокос ёнғоғининг сирти дағал жигарранг толадан иборат бўлиб, бу толалардан арқон эшилади, чўтка қилинади, дағал палос, сават ва бошқа нарсалар тўқилади. Ёнғоқнинг пишиқ, зич пўчоғидан турли идишилар тайёрланади.

  Картинки по запросу фото кокос пальма

Кокос ёнғоғи думбуллигида ҳам, пишганида ҳам истеъмол қллинади. Ёнғоқ думбул вақтида жуда кўп миқдорда «кокос сути» беради. Ёнғоқ узиб олингач, тепаси ўткир пичоқ билан чўрт кесиб ташланади ва ичидаги рангсиз, нордон, муздек «кокос сути» ичилади. Бу суюқлик тўйимли бўлиб, чанқоқни тез босади. Кокос ёнғоғи пишганида «сути» камаяди, пўчоғининг ичида ёғли ва оқсилли мағиз ҳосил бўлади. Ёнғоқ мағизи копра деб аталади. Уни ейиш мумкин. Кўпинча у пўчоғидан ажратиб олиб қуритилади ва ундан кокос ёғи олинади.

Бу ёғ хўжаликда истеъмол қилинади. Ундан маргарин олинади, қолдиғи эса совун тайёрлашда ишлатилади. Копранинг кунжараси молга берилади. Кокос палмасининг гуллари тилиб қўйилса, кунига уч литргача шира оқиб чиқиши мумкин. Бу ширадан қанд, шароб тайёрланади.

Кокос ёнғоқларини териб олиш осон иш эмас, уни фақат мутахассислар тера олади.

Кокос палмасининг мустаҳкам ёғочи — тенги йўқ қурилиш материали, барглари эса томбоп материалдир. Улар кулбаларнинг томига ёпилади; баргларидан сават, бўйра тўқилади, шлапа ва зонтик ясалади. Ёш барглар сабзавот ўрнида овқатга ишлатилади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий