Коинот тўғрисида 10 та қизиқарли маълумот

1. Ой Ердан узоқлашади. Ҳар йили Ой Ердан деярли 4 см га узоқлашади. Бунга кўплаб ҳодисалар сабаб бўлади, улардан бири – Ернинг айланиш даври кунига 2 миллисекундга секинлашади.Олимлар Ой қандай шаклланганлигини билмайдилар, баъзилар уни – Ер сиртига миллиард йиллар илгари урилган, йирик космик жисми томонидан уриб синдирилган Ер парчаси дея тахмин қиладилар.

2. Қуёш секундига миллиард килограммдан ортиқ вазн йўқотади. Бу қуёш шамоли – Қуёш сирти бўйлаб турли йўналишларда ҳаракатланаётган частицалар оқими орқали амалга оширилади. Унинг табиати ва сабаблари тўлалигича ўрганилмаган. Айтганча, қуёш шамолининг заррачасининг (кўкнор уруғи катталигида) ўзи, 160 км гача бўлган масофада одам ўлдириш учун етади.

3. Вильям Гершель олими 1781 йилда Уран сайёрасини очганида, у ўз кашфиётини номлаш ҳуқуқини олди. У Георг III исмига атаб, Georgium Sidus (Георг Юлдузи) номи танлади. “Ўтган замонларда сайёраларга машҳур худоларга – Меркурий, Венера, Марс ва бошыаларга атаб қўйишган. Замонавий фалсафий даврда мен ўзгача иш тутмоқчи бўлдим. Агар аждодлар қуёш системасининг охирги сайёраси қачон ихтиро қилинганлиги ҳақида сўрашса, жавоб жуда фаҳрий бўлади – қирол Георг III ҳукмронлиги пайтида”. Шунингдек, Уран телескоп ёрдамида ихтиро қилинган илк сайёра ҳисобланади.

4. Қуёш доғлари – Страдивари скрипкасининг ўзига хос чалинишининг сабабларидан бири. Антонио Страдивари 17-18 асрда яшаган, скрипканинг атоқли устаси ҳисобланади. Олимлар нима сабабдан унинг скрипкаси ўзгача товуш чиқаришни тушунмайдилар, лекин уларнинг аниқлашларича, у фойдаланган ёғоч, скрипка жаранги учун жуда муҳим. 1500-1800 йиллар оралиғида, Ер вулқонлар фаоллиги ошиши, ҳамда қуёш фаоллигининг пасайиши (Маундер минимуми)га боғлиқ бўлган, кичик Муз Даврини кечирган. Бунинг натижасида, ўша пайтда ўсган дарахтлар жуда қаттиқ (секин ўсиш туфайли) бўлди. Бундай ҳом ашё скрипкаларни ишлаб чиқариш учун энг яхши ҳисобланади.

5. Агар металл икки қисми коинотда бир бири билан туташса, ва агар уларнинг сиртида, оксид элементлари мавжуд бўлмаса, улар бир бирига пайвандланиб қоладилар. Ерда бундай ходисалар рўй бермайди, чунки атмосфера сирт устида дарҳол оксидлар шаклланади.

6. Ўртача тезлиги соатига 60 миль бўлган автомобиль, бизга энг яқин бўлган юлдуз (Қуёшдан кейин) – Проксима Центаврага етиб бориши учун, тахминан 48 миллион йил талаб этилади.

7. Ганимед Юпитер сайёрасининг энг йирик йўлдошларидан бири бўлиб, у Меркурий сайёрасидан ҳам каттадир. Ганимед диаметри таҳминан 5 269 километрга тенг.

8. Меркурий сайёрасидаги кун ундаги йилдан икки баробар катта. Меркурий ўз ўқи атрофида жуда секин айланади, Қуёш атрофида бир айланиши эса, сал кам 88 кунга тенглаштирилади.

9. Нейтрон юлдузлари бутун Дунёда энг кучли магнитлар ҳисобланади. Нейтрон юлдузининг магнит майдони, Ер магнит майдонидан миллион миллион марта катта. Агар чой қошиқ нейтрон юлдузи таркиби билан тўлдирилса, унинг вазни тахминан 110 миллион тонна бўлади.

10. Вазнсизлик ҳолатида, барча одамлар таҳминан 5 сантиметр баландроқ бўлади. Ерда гравитация умуртқага босим беради, лекин коинотда умуртқага ҳеч нима таъсир қилмайди, ва у бор узунлигига ростланади.

манбаа: megadunyo.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий