Кирибати

Географик жойлашуви. Кирибати Республикаси таркибига Гилберт (16 та ороллар ва атоллар) ороллари, Лайн ва Марказий Полинезия Спорадаси (8 та орол), Феникс ороллари (8 та орол) ва Банаба (собиқ Ошен) ороллари киради.

Расмий номланиши Кирибати Республикаси
Мустақиллик санаси 1979 йил 12 июль (Буюк Британия мустамлакаси бўлган)
Давлат тили инглиз
Пойтахти Баирики
Йирик шаҳарлари Баирики
Бошқарув шакли Президент республикаси
Майдони 811 км.кв. (дунёда 172-ўринда)
Сув сатҳидан юқорилиги 0 фоиз
Аҳоли сони(2005) 97,4 минг киши (дунёда 195-ўринда)
Зичлига 1км.кв. га 120,1 киши
Пул бирлиги Австралия доллари (АUD код 036)
Интернет-домен .ki
Телефон коди +686
Соат миллари UTC+12, +3, +14

 Карибати — инглиз тилида Гилберт исмини микронезийча айтилиш шаклидир. Жойлашиши – катта қисми рифлар билан ўралган, пасттекис атоллардир. Оролнинг энг юқори нуқтаси — Ошен оролидага жойлашган номсиз (81 м) тепалик, энг қуйи нуқтаси эса — Тинч океани даражаси (0 м) ҳисобланади. Мамлакатнинг энг катта талофатлари — тайфун ва баъзи баъзида содир бўлиб турадиган торнадоларидир. Атолларда дарё ва кўллар йўқ, фақатгина Рождество ва Вашингтон (Тераин) оролларида суви чучук бўлган кўллар мавжуд. Ҳайвонот олами деярли йўқ. Қирғоқбўйй балиқларга лиқ тўла. Иклими тропик бўлиб денгиз ҳавоси пассатлар таъсирида уриб туради. Шимолий ва Жанубий оролларнинг иқлими кескин ўзгариб туради. Шимолий оролларда ҳаво кўпинча нам, жанубий оролларда эса қўрғочилик. кўп бўлади. Ёмғирлар мавсуми ноябрь ойидан апрель ойига қадар давом этади. Кунлик ҳаво ҳарорати: +25° С дан то +32° С гача ўзгариб туриши мумкин.

Маъмурий тақсимланиши. Кирибати, маъмурий бирлашмаларига эга бўлмаган уч гуруҳ ороллар (Гилберта, Феник ва Лайн ороллари)га бўлинади. Ўз-ўзини бошқарувчи асосий бирлашма сифатида, аҳоли истиқомат қиладиган ҳар бир оролдага (умумий сони 21 та) мавжуд бўлган Орол кенгаши ҳисобланади. Масалан: Тарава оролида 3 та кенгаш, Табитуэа оролида — 2 та кенгаш. Кенгашларнинг ғазнаси маҳаллий маблағлардан таркиб топган.

Аҳолиси ва дини. Аҳолининг асосий қисми — микронезияки-рибатилардан (98 %) ташкил топган. Мамлакатнинг расмий тили инглиз, аммо аҳоли тунгаруан (кирибати) тилида сўзлашишади. Дини: аҳолининг 2/3 % конгрегацион-протесантлар, қолганлари — католиклар.

Сиёсий тизим. Кирибати – суверен демократик ва ўз президентига эга Республика ҳисобланади. Кирибати, Британия ҳамжамиятига аъзо ҳисобланади, аммо давлат бошлики — Президентдир. Ижроия ҳокимияти Президент ва ҳукумат қўлида. Қонунчилик палатаси (парламент) Кенгаш палатасидир. Мамлакатда Олий суд, апелляцион суд, 26 та магистрат судлари, орол ва ер судлари ташкил этилган. Шунингдек бу ерда кўппартиявий сиёсий тизим шаклланган. Мамлакат, БМТ ва унинг бир қатор махсус ташкилотлари, ҳамда ҳудудий бирлашмалар (Тинч океани форуми, Жанубий Тинч океани комиссияси ва ҳ.к.) аъзоси ҳисобланади.

Иқтисодиёти. Кирибати иқтисодиётининг асосини — қишлоқ хўжалиги ташкил этади. Асосий маҳсулоти — какос пальмаси бўлиб, шунингдек оролда яшовчилар таро мевалари, банан ва нон дарахти ўстиришади. Саноат асосан майда ҳунармандчилик корхоналаридан иборатдир. Туризм унчалик ривож топмаган. Кирибати Республикаси, Европа Иттифоқи, Австралия, Янги Зеландия, Япония, АҚШ, Хитой ва БМТнинг бошқа аъзо мамлакатларидан молиявий ёрдам олиб туради. Экспорт учун: копра, сув ўтлари, балиқ ва денгиз маҳсулотлари етказиб беришади. Импорт орқали: озиқ-овқат маҳсулотлари, ускуналар ва ёқилғи олиб кирилади. Австралия, Янги Зеландия, Буюк Британия ва Япония Кирибатининг асосий ташқи савдо ҳамкорларидир.

Тарихи. Ороллар 1606 йили Испания денгизчиси П.Кирос томонидан кашф этилган. XVIII асрнинг 60-80 йилларида бу оролларда инглизларнинг илмий-тадқиқот экспедициялари иш олиб боришган. Гилберт оролларига рус денгизчиси И.Ф.Крузенштерн ном бериб чиққан. 1892 йили ороллар Британия империяси таркибига кирган. 1916 йили эса Англия мустамлакаси деб эълон қилинган. 1971 йили Гилберт ва Эллис ороллари мустамла-каси ўз-ўзини бошқара бошлаган, 1975 йили эса бу ерлар мустақил мустамлакалар бўлган Гилберт ороллари ва Эллис оролларига бўлинган. 1978 йили Эллис ороллари мустақил давлат деб эълон қилинди (ҳозирги кундаги номи — Тувалу). 1977 йили бу ҳудудларга ўзини-ўзи бошқариш ҳуқуқи берилган, 1979 йилнинг 12 июлида эса Кирибати мустақиллиги эълон қилинган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий