Ким қанча газета ўқийди?

Сиз дунё бўйича ким қанча газета ўқишини биласизми?

XXI асрда янги номдаги номустақил кундалик газеталар дунё бўйича тахминан 8,1 фоизга, мустақил кундалик газеталар эса 8,9 фоизга ўсган.

Янги номдаги номустақил газеталарнинг кўпайиши эса ўтган асрга нисбатан тахминан 0,3 фоизга камайган. Мустақил кундалик газеталарни йилдан-йилга 0,06 фоизга ўсаётганини ҳам кузатишимиз мумкин. Янги нашрларнинг умумий ўсиши бундан саккиз йил олдин, яъни 2006 йил ҳолатида Африкада 4,5 фоиз, Жанубий Америкада 1,4 фоиз, Австралия ва Океанияда 1,2 фоиз ҳисобида тақсимланган. Лекин Европада 1,2 фоиз, Шимолий Америкада 0,4 фоиз, Осиёда эса 0,3 фоиз газеталар маълум сабабларга кўра ўз фаолиятини тўxтатган. Шу ерда яна бир маълумотни айтиб ўтмоқчимиз, жаҳон миқёсида фақат номустақил кундалик нашр­лар адади 28 фоизга ошган. Қолган нашрлар ҳафтада бир, икки марта чиқадиган ва ҳоказо. 54 фоиз ҳамда якшанба куни чиқадиган газеталар адади 36 фоизга кўпайган. Умуман олганда, жаҳондаги барча газеталарнинг адади кўпайган. Айни вақтда дунёда бир кунда 464 миллиондан зиёд нусxада газеталар чоп этилади. Газета муштарийларининг сони ҳам аср бошидаги 414 миллион нафардан бугунга келиб, 439 миллион нафарга ошиб кетган. Газеталарни қўлдан-қўлга ўтиб ўқилишини инобатга олганда эса, ҳар куни бир миллиард киши газета ўқийди. Энг муҳими, кейинги йилларда гарчи компьютер технологиялари ривожланган, интернет тармоқлари оммалашган бўлса-да, газета ўқувчилари сони камайгани йўқ.

манбаа: oila-va-jamiyat.uz

Вам может понравиться

Добавить комментарий