Кимга ёз-у кимга қиш

Ернинг шакли шарсимон бўлганлигидан унинг турли жойларига қуёш нури турли бурчак билан тушади. Қуёш нури йил давомида деярли тик тушадиган экватор атрофларида йил бўйи иссиқ бўлади.

Шимолий ва Жанубий қутбларга яқинлашган сари Қуёш нурининг тушиш қиялиги орта боради. Мўтадил кенгликларда июлда Қуёш уфқдан анча баланд кўтарилади, январда эса анча пастда бўлади. Шунинг учун ҳам мўтадил кенгликларда жойлашган ўлкаларда йил фасллари: баҳор, ёз, куз ва қиш бирин-кетин алмашиниб туради.

Шимолий ва Жанубий қутбий ўлкаларда Қуёш ёз ойларида уфқдан баланд кўтарилмайди, қишда эса ойлаб чиқмайди, шунинг учун йил бўйи совуқ бўлади.

Қуёшдан оладиган иссиқлик миқдорига қараб Ер шари тўртта иқлимий минтақага бўлинади: экваториал минтақа, тропик (иссиқ) минтақа, мўтадил минтақа, арктик ва антарктик (совуқ) минтақа. Бу асосий иқлимий минтақалар орасидаги субэкваториал, субтропик ва субарктик ёки субантарктик минтақаларга оралиқ минтақалар дейилади.

Иқлимий минтақаларнинг ҳар бири Ер шарининг муайян қисмини эгаллаган бўлиб, иқлимий шароити бир-биридан фарқ қилади.

Экваториал минтақа Осиёнинг жануби шарқий чеккасидаги Индонезия оролларини, Африка қифасидаги Конго ҳавзаси ва (ивинея қўлтиғи соҳилларини, Жанубий Американинг Амазонка ҳавзаси ва материкнинг шимоли ғарбий қисмидаги Тинч океан соҳилларини ўз ичига олади.

Экваториал минтақада йил бўйи ойлик ўртача ҳарорат +26°C – +28°C ни ташкил қилади ва ёғингарчилик кўп бўлади. Йиллик ёғин миқдори 1000—2000 миллиметр, айримжой-ларда 10000 миллиметргача боради.

Субэкваториал минтақа Осиёда Ҳиндистоннинг катта қисмини, Ҳиндихитойни, Филиппин оролларини, Африкада экваториал мин-тақанинг шимолий ва жанубий томонларини (15—20° шимолий ва жанубий кенгликларгача), Жанубий Америкада Оринока паст-текислиги, Гвиана ва Бразилия тоғларининг асосий қисмини, Авс-тралиянинг шимолий қисмини эгаллайди.

Субэкваториал минтақа (саванналар)да йил, асосан, икки мавсум: ёз ва қишдан иборат. Ёз мавсуми иссиқ ва нам, қиш мавсуми иссиқ ва қурақ бўлади. Ёзда кўп жала қуяди, қишда эса қурғоқчилик бўлса, ўсимликлар иссиқдан қовжираб қолади.

Тропик минтақа Осиёда Ҳиндистоннинг шимоли ғарбий чеккаси ва Покистонни,-Ежон тоғларининг жанубий қисмини ва Арабистон яриморолини, Африкада Саҳройи Кабирни, Калахари чўлларини, Жанубий Америкада Гран-Чако, Ла-Плата паст-текислигини, Атакамани, Широолий Американинг жанубий қисмини, Австралиянинг ўрта қисмини ўз ичига олади.

Осиёнинг жануби ғарбий томони, шунингдек, Саҳройи Кабир ва Калахари, Атакама, Австралиянинг ғарбий қисмидаги чўлларда йил бўйи жазирама иссиқ ва қурғоқчилик болади, ҳавонинг ҳарорати (сояда) эса +50°C дан, қум юзасининг ҳарорати эса +80°C дан ортади. Африка ва Жанубий Американинг жануби шарқий чеккалари, Марказий Америка, Австралиянинг шарқий қисмидаги тропик ўлкаларда эса иссиқ ва ёғингарчилик кўп бўлади.

Субтропик минтақага Осиёда Япониянинг жанубий қисми, Хитойнинг ўрта қисми, Афғонистон, Ерон ва Туркия, Европада ўрта денгиз атрофлари, Африканинг шимолий ва жанубий чеккалари, Шимолий Америкада АҚШнинг катта қисми, Жану-бий Америкада 30—40° жанубий географик кенглик оралиғи, Ав-стралияда 30° жанубий географик кенгликдан жануб томондаги ўлкалар киради.

Субтропик минтақанинг иқлими бир неча хил: а) ўрта денгиз типида — ёз жазирама иссиқ, қуруқ; қиш илиқ ва нам; б) муссон типида — ёзда ёғингарчилик жуда кўп, ҳаво нам, иссиқ; қиш илиқ ва қуруқ; д) нам субтропик типида — ҳаво йил бўйи нам (ёғингарчилик кўп); е) континентал типда — ёз жазирама иссиқ, қуруқ; қиш эса бироз салқин бўлади.

Мўтадил минтақага Евросиёнинг жуда катта қисми — Хитойнинг шимолий қисми, Монголия, Россиянинг катта қисми (шимолий чеккасидан бошқа ҳамма ҳудуди), Фарбий Европа, Шимолий Америкада АҚШнинг шимолий ва Канаданинг жанубий қисми, жанубий Америкада 40° жанубий географик кенгликдан жанубдаги ўлкалар киради.

Мўтадил минтақада йилнинг тўрт фасли: баҳор, ёз, куз ва қиш алмашиниб туради. Аммо фаслларнинг узун-қисқалиги ҳамма жойда ҳам бир хил эмас. Мўтадил минтақанинг шимолий қисмида қиш узоқ, ёз қисқа, жанубида эса ёз узоқ, қиш қисқа бўлади. Ёғинлар ҳам мавсумлар бўйича нотекис тақсимланган.

Денгизга яқин, йил бўйи ёғингарчилик кўп, қиши ва ёзи салқин бўладиган ўлкаларнинг иқлими денгиз иқлими деб юритилади. Материк ичкарисидаги ёзи ва қиши бир-биридан катта фарқ қиладиган, ёғингарчилик кам ёғадиган ўлкаларнинг иқлими континентал иқлим деб аталади.                                                                                                                                                                                                           Субарктик ва субантарктик минтақалар. Субарктик минтақа Евросиёнинг шимолий қисмини (Шимолий қутбий доира атрофини), Шимолий Америкада Канаданинг шимолий қисмини, суб-антарктик минтақа эса Жанубий қутбий доира атрофларини ўз ичига олади. Бу минтақада қиш жуда совуқ, қор кам, ёзда эса салқин бўлади. Ҳамма жойда еминг устки қатлами музлаб ётади. Ёз ойларида тупроқнинг юза қатламигина бироз ерийди, лаги музлаганича қолади.

Арктик ва антарктик минтақалар. Арктик минтақага Шимолий Мкиз океани ва унинг соҳиллари, Гренландия, антарктик минтақага эса Антарктида материги ва унга ёндашган океан қисмлари киради. Бу минтақада йил давомида қаҳратон совуқ ҳукм суради, ёз болмайди. Ёз ойларида ҳам қор ёғиши инумкин. Қуруқлик юзаси доимо қор ва музликлар билан қопланган. Музликларнинг қалинлиги Гренландияда 1—2 километр, Антарктидада 2—3 километрдан зиёд. Антарктидада —80°C совуқ бўлиши мумкин.

Ер шаридаги ҳар бир иқлимий минтақанинг табиати Ернинг Қуёш атрофидаги ҳолатига қараб йил давомида ўзгариб туради.

Январ. Европада январ ойи кўпроқ булутли бўлиб, қор ёғади. Шарқий Сибирда гарчи қаттиқ совуқлар бўлсада, қуёшли кунлар ҳам бўлиб туради.

Ҳиндистонда бу ойда ҳаво иссиқ ва тиниқ бўлиб, экинлар дам-бадам суғориб турилади, Шоли айни шу ойда ўриб олинади. Январнинг иккинчи ярмида бодом гуллайди.

Африканинг саванналарида бу даврдаги қурғоқчилик оқибатида дарахтларнинг барглари тўкилади, ўт-ўланлар қовжираб, қу-риб қолади. Саванналарда январ ойида сукунат ҳукм суради, ҳаёт асари кўринмайди.

ўртаер денгизи соҳиллари ва Осиёнинг жануби шарқий қис-мидаги субтропик ўлкаларда январ ойида ўсимликлар кўм-кўк болиб ўсиб туради, об-ҳаво илиқ ва нам бўлади.

Жанубий ярим шарда январ ойи ёзнинг ўртаси ҳисобланади. Жанубий Америкадаги Атакама ва Гран-Чакода, Африкадаги Намиб ва Калахарида, шунингдек, Австралиядаги чўлларда январ ойида жазирама иссиқ бўлиб, ҳаво ҳарорати +45°C дан ҳам ортиши мумкин. Бразилия ва Африка жанубидаги саванналарда бу ой иссиқ ва серёғин, ўсимликлар барқ уриб ўсадиган мавсум ҳисобланади.

Феврал Россия тундрасидаги қорлар бу ойда изғирин шамол туфайли зичлашиб қолади, буғуларнинг қор тагидаги озуқаларни туёқлари билан қазиб олиши қийинлашади. Тайга қалин қор билан қопланади.

Украина, Қуйи Волга бўйи ва Қозоғистон даштларида февралда Қуёш нурлари таъсиридан қорнинг юза қатлами салгина эриб, юпқа муз билан қопланади. Кенг баргли ўрмонларда жўка дарахтининг қанотли мевалари ҳосилга кириб, қор устига тўкилади.

Феврал ойида Кичик Осиё (Туркия), Эрон, Ироқ, Афғонистон ва Марказий Осиёга баҳор кириб келади ва Жанубий Хитой денгизи соҳииларидан шимол томон йўл олиб, Янсзи дарёси ҳавзасигача етиб боради. Майда мева дарахтлари гуллай бошлайди. Тайван оролида февралда шоли экишга киришилади.

Бу ойда Мексика қўлтиғи соҳилларида, Серра-Невада ва Каскад тоғларида, Миссисипи дарёси ҳавзасининг жануб томон-ларида, Флорида яримороли ва Аппалачи тоғлари этакларига ҳам баҳор киради.

Мисрда кузда экилган дон экинлари ва беда февралда ўриб олинади, қушлар узоқ шимолга учиб кетиш учун тайёргарлик кўрадилар. Африка саванналарида февралда ҳаво жуда исиб кетади. Жазирама иссиқдан барча дарахтларнинг барги тўкилади. Ҳиндистон ва Ҳиндихитойда феврал иссиқ мавсумнинг биринчи ойи ҳисобланади. Бу даврда ёмғир мутлақо ёғмайди, сув камайганлиги туфайли кичик дарёларнинг таги кўриниб, йирик дарёлар эса саёзлашиб қолади.

Жанубий яримшарда феврал ойида куз фасли белгилари сезила бошлайди. Жанубий Американинг жанубий чеккасидаги Оловли Ер оролида кузги изғирин бошланади, ўсимликлар сарғаяди, океанда кучли тўлқинлар пайдо бўлади.

Африкадаги Калахари чўлининг шарқий қисмида бу ойда ўсимликлар ўсишдан тўхтайди.

Австралиянинг жануби ғарбий чеккасида дастлабки кузги ёмғирлар ёға бошлайди.

Март. Бу ойда Евросиёнинг жуда катта қисмида: Ғарбий Европа, Қрим, Кавказ тоғларининг шимол ва жануб томонларида, Закавказеда, Кичик Осиё ва Марказий Осиёда баҳор айни кучга киради, бинафшалар очилади, бодом, ўрик, олхўри дарахтлари гуллайди, далалар ям-яшил гилам билан қопланади, деҳқончилик ишлари бошлаб юборилади.

Афғонистоннинг тоғлик қисмида, Тибетда, Қашқарда, Корея ва Японияда ҳам баҳор бошланади. Манжурияда қишда музлаб қолган баъзи гуллар март ойида муздан тушиб (эриб), яна очилади. Бу ўлкада сирен ҳам, олма дарахти ҳам шу ойда гуллайди.

Евросиё ва Шимолий Америкада мартда қор анча камайиб қолади, аммо шимолий чеккалари ҳамон қор билан қопланиб ётади. Балтика денгизининг Ботник, Фин ва Рига қўлтиқлари, Оқ денгиз, Азов, Каспий ва Орол денгизларининг шимолий қисмлари, Байкал кўли, Шимолий Американинг Гудзон қўлтиғи ва Улуғ кўллари бу даврда муз билан қопланганича ётади.

Мисрда бу ойда ҳосилнинг йиғиб-териб олиниши давом эттирилади. Ҳосили йиғиб олинган далаларга бу ойда шакарқамиш, Нил дарёсининг делтасида пахта ва шоли экилади.

Ҳиндистонда март ойи буғдой ўрими авж олган давр ҳисобланади.

Тропик минтақада қишлаган барча қушлар март ойида гала-гала бўлиб шимолга йўл олади.

Африкада тропик минтақанинг жанубида ёмғирли мавсум бошланади. Ҳар куни тушдан кейин шаррос жала қуяди, қақраб ётган саванналар бир-икки куначида боғ-бўстонга айланади, тошдек қотиб ётган ерларда ўтиб бўлмайдиган ботқоқлик ҳосил бўлади.

Экватордан жанубда — жанубий ярим шарда март ойида куз киради. Бу ойда Жанубий Американинг экваториал минтақасида қаттиқ ёмғирлар ёғиб, Амазонка дарёси тошиб кетади, юзлаб километр кенгликдаги жойлар сув остида қолади. Дарё атрофидаги катта-катта майдонлар июлгача сув остида ётади.

Африканинг жанубида март ойида куз бошланади; куз қуруқ келади. Қурғоқчилик дастидан Конго ва Замбия дарёларининг юқори оқимидаги жойларда дарахт ва буталар баргини тўкади, ўтлар қовжираб қолади, ҳайвонлар шимол томон кўчиб ўтадилар.

Апрел Бу ойда Шимолий яримшарнинг ҳамма жойида, то қутбгача баҳор нафаси сезилиб туради. Мўтадил ўлкаларда қорлар эрийди, музлар оқади, қушлар учиб келади ва дарахтлар яшил либос кияди.

Арктика оролларида ва материкнинг тундра қисмида апрел ойида зичлашиб, музга ўхшаб қотиб қолган қорнинг юза қатламигина эрий бошлайди. Қуёш уфқдан унча баланд кўтарилмайди, кун совуқ бўлади. Паст бўйли қутбий ўсимликлар — майда ўтлар, пакана қайин, тол қия тушаётган қуёш нурларидан фойдаланиб қолишга шошилаётгандек, тез ўса бошлайди. Дарвоқе, қутбий ўлкаларда қуёш нури ғаниматдир.

Тайга зонасидаги дарёларда шовуш (русча — ледоход) бошланади. Сув кўпайиши билан соҳиллардаги ўтлоқларни сув босади. Ой охирида Шимолий дарёларда кема қатнови бошланади.

Россия Европа қисмининг мўтадил минтақасида жойлашган ўлкаларда апрелда кузги буғдойлар униб чиқади. ўрмонларда ўрмон ёнғоғи, зирк ва тоғ тераги гуллайди. Европанинг жанубидаги боғларда ҳам мева дарахтлари гуллайди. Дафна дарахтининг хушбўй ҳиди атрофга таралади.

Япониянинг барча шаҳар ва қишлоқлари бу ойда сакура — олчанинг оппоқ ва пушти ранг гулларига бурканади. Қушлар Евросиё ва Шимолий Америка устидан шимолий ўлкаларга учиб ўта бошлайди.

Осиё чўллари ўртасида қад кўтариб турган Тяншан, Кунлун ва Помир тоғларининг ёнбағирларидаги қорлар апрелда эрий бошлайди. Ериган қор сувлари йиғилиб жўшқин сойлар, дарёларни вужудга келтиради. Дарё ва сой сттвлари воҳалар бўйлаб тарқалиб, экин майдонларига ҳаёт бағишлайди.

Испания, Италия, Туркия, Корея, Хитойнинг марказий ва жануби ғарбий қисми, Ҳиндистоннинг бутун ҳудуди, Ҳимолай тоғларининг жанубий этаклари апрел ойида яшил либосга бурканади. Ҳиндистоннинг жануби ғарбий томонида океандан қуруқлик томон ёзги муссон эса бошлайди ва Дэкан ясси тоғлигигача бўлган жойларда табиатни жонлантириб юборади.

Сайёрамизнинг жанубий ярира шарида апрел куз ойи ҳисоб-ланади. Жанубий Американинг жануб томонидаги Патагонияда ҳақиқий куз бошланиб, изғирин шамоллар эсади, Оловли Ер оролида эса қор ёғади. Гран-Чако даштларида ҳаво қурақ бўлади, Африка жанубидаги Калахари чўлида қурғоқчилик бошланади. Ҳинд океани соҳилларида эса дарахт барглари сарғая бошлайди.

Янги Зеландиянинг жанубий қисмига ҳам куз киради.

Май. Шимолий Муз океани соҳилларига бу ойда қушлар учиб келади. Май охирида океан соҳилларидаги қояларда ҳаёт қайнайди. Балтика денгизидаги музлар май ойида деярли эриб тугайди.

Евросиё ва Шимолий Америкадаги ҳайдалган ерлар, ўтлоқлар ва ўрмонлар яшил либосга бурканади. Евросиёнинг Атлантика океани соҳилларидан то Тинч океангача бўлган мўтадил минтақасида мева дарахтлари гуллайди, нозик барглар билан қопланади. Дастлабки илиқ ёмғирлар ёғиб, момақалдироқ гумбурлайди, ўрмонларда марваридгул очилади, шумурт, рябина дарахтлари гуллайди, боғларда сирен очилади. Қушларнинг шимолга учиши давом этади. Улар гала-гала бўлиб учадилар. Аввал қорақарғалар, чуғурчуқлар, тўр-ғайлар учиб ўтади. Улар кетидан жиблажибонлар, балиқчи қушлар, ғоз ва ўрдаклар, калхатлар, сўнгра каккулар, қалдирғочлар ва зарғалдоқлар ўтади.

Марказий Осиёда ва Марказий Осиё тоғларида май ойида қорлар тез ерийди.

Шимолий Америкадаги Аппалачи тоғларининг ёнбағирлари май ойида, айниқса, кўркам бўлади. Эндигина барг чиқарган заранг, бук, граб ва жўка дарахтлари атрофга чирой бағишлайди. Дафна (лавр)ларнинг пушти ранг, азалиянинг зарғалдоқ ранг гуллари, ундан юқорида тоғлардаги қирмизи рододендронлар киши кўзини қамаштиради.

Май ойида Испания, Италия, Греция ва Монголияда қурғоқчилик ва жазирама иссиқ кунлар бошланади.

АҚШнинг Ғарбий қисмида ҳам қурғоқчилик бошланиб, бир томчи ёғин ёғмайди, ҳаво ҳамма вақт очиқ бўлади. Ҳиндистонда, Африка ва Жанубий Америка саванналарида ёмғирли мавсум бошланади.

Жанубий яримшарда бу ой куз охири ҳисобланади. Жанубий Американинг жанубий қисмида, Аргентинада кузги совуқлар тушади. Патагониянинг жануб томонларини қор қоплайди. Бразилия тоғларидаги саванналарда дарахтларнинг барглари тўкилади, ўтлар қовжираб, қуриб қолади. Австралиядаги Алп тоғларининг жанубий ва шарқий ёнбағирларида бу ойда дарахтларнинг барглари сарғаяди ёки қирмизи тусга киради.

Июн, Евросиё ва Шимолий Америка материкларида бу ойда қор қоплами эриб тугай деб қолади. Қор қатлами Ямал, Таймир, Чукотка яриморолларидагина, Шимолий Американинг Гудзон қўлтиғидан шимолдагина қолади, Охота ва Беринг денгизида музлар камаяди, Баренс денгизида муз эриб битади.

Июн ойи — Шимолий Муз океани соҳиллари ва оролларидаги қояларда «қушлар бозори» авжига чиққан вақт. Қояларнинг тик ёнбағирларида ҳам қушлар ғужғон ўйнайди. Ҳар дақиқа минг-минглаб қушлар инларидан учиб чиқиб ўзларини сувга ташлайди, сувда ўлжани қўлга киритиб, инларига қайтади. «Қушлар бозори»даги шовқиндан ёнма-ён турган кишилар бир-бирининг овозини эшитолмайди.

Бу ойда тундрадан қор кетиб, ўт-ўлан ўсиб чиқади, июн охирида ўтлар оч яшил, оқ пушти, сариқ ва зангори рангларда гуллайди. Шу қисқа даврда чивинлар гала-гала учиб юради, ҳар хил ҳашаротлар кўз очирмайди, шимол буғусига кун бермайди. Тундра сув ҳавзаларига ғозлар, оққушлар ва ўрдаклар учиб келади. Тайгаларда дастлабки қўзиқоринлар пайдо бўлади. Лос, косуля ва буғулар болалайди.

Июн ойида Марокаш, Жазоир, Тароблис ва Мисрда, Испания, Италия, Греция, Туркия, Арабистон, Эрон, Афғонистонда, Марказий Осиёда ҳаво қизиб кетади, ёғингарчилик кам бўлади.

Бу даврда Хитойнинг жануби шарқий қисмлари, Ҳиндихитой, Ҳиндистон, Бангладеш, Африка саванналарида шаррос ёмғирлар ёға бошлайди.

Жанубий яримшардаги ўлкаларда июн қишнинг биринчи ойи лиисобланади. Жанубий Америкадаги Патагония бутунлай қор билан қопланади. Аргентинадаги Пампанинг ҳавоси совуқ ва қуруқ бўлади. Бразилия тоғларидаги саванналарда ёғин ёғмайди. Қурғоқчил мавсум бошланади. Африка жанубида қишки қурғоқчилик ҳукм суради.

Австралиянинг жануби шарқида, Тасмания ва Янги Зелан-дияда июнда куз киради.

Июл, Шимолий ярим шарда июл ойи ёзнинг айни ўртасидир. Аммо Таймирнинг шимолий чеккасида, Новая Землянинг шимолий қисмида, Северная Земля ва Новосибир оролларида, Канаданинг шимолий чеккаларида бу ойда қор ёғиши, ҳатто қор бўронлари бўлиши мумкин.

Июл ойида Шимолий қутб атрофида қор «гуллайди». Жуда катта-катта майдондаги қорлар тарвуз рангли қизил тусга киради. Бунга шарсимон қизил сувўтлари сабабчидир. Совуқ ўлкалардаги эриётган қор сувларигина шундай сув ўтлари билан қопланиши мумкин.

Бу ойда Таймир яриморолидаги тундра текислаб қирилган майсазорни эслатади. Ҳамма жой паст бўйли ўтлар ва кўлмаклар билан қопланади. Бепоён далаларни бўтакўз, тилла ранг айиқтовон, бинафша ранг ва қирмизи гуллар қоплайди. Лолақиз-ғалдоқлар катта-катта майдонларни қип-қизил рангга бўяйди. Бу гуллар ёзда ёғган қорларни ҳам писанд қилмайди. Июл охирида тундрадаги «гул мавсуми» тугайди.

Тайгадаги игнабаргли ўрмонларда черника, морошка, қорағат ва хўжағатлар пишиб этилади, қўзиқоринлар чиқади.

Июлда кўп қушлар туллайди. Ғоз ва ўрдаклар ҳатто учолмай қолиб, тўқай оролларига кириб олади. Зоологлар худди шу даврда оммавий ҳалқалаш ишларини бажарадилар. Бу ойда қушларнинг сайраши тина бошлайди.

Июл — мўтадил кенгликларда энг кўп момақалдироқ бўладиган ойдир.

Июлда Қизил денгиз соҳилининг табиати бутунлай бошқача бўлади: ҳаво жуда иссиқ ва нам бўлиб, тунда шудринг тушади, кундузи эса 40—42°C иссиқда туман тушади.

Муссон ўлкаларида — Жанубий Хитой, Ҳиндихитой, Ҳиндистонда, Африканинг шимолида ва Жанубий Америка саванналарида бу ойда жуда кўп ёмғир ёғади, дарёлар тошади, ҳаво нам ва дим бўлади.

Жанубий яримшарда июл ойи қишнинг айни «қирчиллаган» даври ҳисобланади. Патагонияда ва унга ёндош ўлкаларда қаҳратон қиш ҳукм суради, атроф қор билан қопланади, қор бўронлари бўлиб туради.

Аргентинада июлда совуқ ёмғир майдалаб ёғиб туради. Жанубий Америка ва Африка саванналарида жазирама иссиқ ва қурғоқчилик бўлади. Африканинг энг жанубида куз кириб, ўтлар қурийди, мева дарахтларининг барги тўкилади.

Австралияда июл қишки ёмғирларнинг энг шимолга ёйилган давридир.

Август. Украина, Қозоғистон, АҚШнинг шимолида, Канаданинг жанубида ва жануби ғарбида дон ўрими бошланади. Август охирида қайинларда сариқ кокиллар пайдо бўлади, жўка (липа), шумтол, заранг барглари сарғаяди, тоғ терагида қизғиш ва бинафша ранг барглар кўрина бошлайди. Қалдирғоч, зарғалдоқ каби қушлар августда иссиқ ўлкаларга учиб кетади. Арктик ороллар ва Шимолий Муз океани соҳилларида август охирида қушламинг болалари ўсиб, улғаяди, «қушлар бозори» тарқалиб кетади.

Тундрада сариқ, кўк, қизил ранг майда мевалар — голубика, брусника, морошка пишиб этилади, қор ёғиб, бу мевалар қор остида қолиши ҳам мумкин. Оққуш, ғоз ва ўрдаклар учиб кетиш учун тўплана бошлайди. Ғарбий Сибир тайгаларида бу вақтда майда совуқ ёмғир шивалаб ёғиб туради, ҳаво салқин, зах ва нам болади. Шарқий Сибирда эса ҳаво очиқ, олтин куз пайти бўлиб, ҳайвонлар қишга тайёргарлик кўра бошлайди. Олмахон қишга озуқа тайёрлаб, ёнғоқ йиғади, қўзиқорин қуритади.

Ўртаер денгизи соҳилларидаги жазирама иссиқ бу даврда бироз пасаяди. Пиреней яримороли яна кўркаламлашади, Испаниянинг Андалузия қисмидаги тоғ оралиқлари, айниқса, гўзаллашади. Самбитгуллар оқ, пушти рангда қийғос очилиб, ҳиди бошқа гулларнинг ҳиди билан қўшилиб кишини мафтун этади, ором беради. Апеннин ва Болқон яриморолларида ҳам баҳор авжига чиқади.

Корея, Хитой, Ҳиндихитой, Ҳиндистон, Африка шимолидаги саванналарда, Мексика ва Жанубий Американинг шимолий қисмларида ёмғирли мавсум давом этади. Жанубий яримшарда август ойи қишнинг охири ва баҳорнинг босби ҳисоблана-cли. Патагонияда қор эриб тугайди, Оловли Ер оролидагина қор қолади. Африканинг жанубида, Конго ва Ангола оралиғида баҳорги ёмғирлар бошланади. Австралия жанубига баҳор келади.

Сентабр. Шимолий яримшарда бу ой кузнинг дастлабки ойидир. Тундрада ҳаво айнийди. Музлаган ботқоқликлар орасида клюква мевалари қизариб кўринади. Кишига тиним бермайдиган хира чивинлар йўқолади. Буғулар ёқимсиз, совуқ изғиринлардан ўзини муҳофаза қилиб, секин-аста ўрмонларга ўта бошлайди. Тилоғоч ўрмонлари ўзларининг ёзги яшил либосларини ташлайди. Яланг ўрмонлар сокинлаша боради. Майда, совуқ ёмғир қорга айланади. Шарқий Сибирда ҳаво қуруқ ва очиқ бўлади, олтин куз киради.

Россиянинг мўтадил минтақаси ва Канада жанубида ҳам куз киради. Эрта билан майсаларга қиров тушади. Капалаклар тобора камайиб, чигирткаларнинг тунги овозлари ўчади. Турналар, бедана ва жиблажибонлар учиб кетади. Рябинага ўч қушлар бу дарахт атрофида гавжум айланиб юради.

Россия, Европа ва АҚШ нинг жанубида эса ҳамон ёз бўлиб, Қуёш қиздириб туради.

Ўртаер денгизи собилларида сентабр охирида ёмғирлар ёғиб, ҳаммаёқни яна яшил ўт-ўлан қоплайди, хилма-хил гуллар очилади. Наргиз бу жойда фақат куздагина гуллайди. Тибетда куз киради, арпа ҳосили ўриб олинади. Ҳиндистонда сентяабр охири муссонларнинг алмашинув даври бўлиб, кучли тў-фонлар, сув тошқинлари бўлади.

Сентабр — жанубий яримшарда баҳорнинг дастлабки ойидир. Бразилияда баҳор кириб, табиат уйғонади. Бу уйғониш даври жуда қисқа, сентабрнинг иккинчи ярмида кунлар исиб, ёз бошланиб кетади.

Чилида ҳақиқий баҳор, ҳаммаёқ яшил либосга бурканган ҳўлади. Ҳаво беғубор, гулларнинг муаттар ҳидлари анқиб ту-ради.

Африка жанубида, Ҳинд океани соҳилларидаги Кап областида ҳутун борлиқ, ҳаммаёқ минг хил оқ, пушти ранг, зарғалдоқ-ранг, ҳаворанг, тўқ қизил гуллар билан қопланади. Атроф боғ-ҳўстонга айланади. Бу ўлкани «Африканинг жаннати» дейиш инумкин.

Австралиянинг жанубида ҳаво исийди, ғарбий қисми гўё гўзал, гулдор гилам билан қоплангандай бўлади.

Октябр. Шимолий яримшарда октабр ҳақиқий куз ойи, ҳисобланади. Қор қоплами тундрага ажойиб манзара бахш этади. Тайганинг қарағайзорларини қор қоплайди. Ой охирига бориб Россиянинг Европа қисмида, Сибирнинг ҳамма жойида ва Канадада ҳам кўп қор ёғади.

Россиянинг Европа қисми мўтадил минтақасида, Олтойнинг жанубида, Шимолий Американинг Улуғ кўллар районида бу давр кеч куз ҳисобланади. Дарахтларнинг барглари тўкилади, дам-бадам қор ёғиб туради. Бу кезларда зирк дарахтининг меваси пишиб этилади, қўзиқоринлар тугайди, ҳашаротлар кўринмай қолади, кўплаб қушлар учиб кетади.

Кенг баргли ўрмонларда тулки, олмахон ва қуёнлар туллайди: ёзги мўйналарини секин-аста қишки бароқ пўстинга алмаштиради. Дарё ёқаларида яшовчи қундузлар асосий овқатлари ҳисобланган терак новдаларини инларига йиға бошлайди.

Шимолий Америкадаги Аппалачи тоғларининг манзараси ўзгача бўлади. Кўктоғ, Қоратоғ ва Яшилтоғ устидаги хилма-хил дарахтлар афсоналардагидек гўзал ва ранг-баранг тусга киради. Шакар заранг дарахтининг барглари тўқ қизил рангда, эман дарахти барглари тилла ранг, жигарранг, қизғиш рангларда товланиб, атрофга ҳусн беради.

Ўртаер денгизи соҳилларидаги ўлкаларда, Кичик Осиёда, Дажла ва Фрот дарёлари ҳавзаларида, Эронда ва Марказий Осиёда ёғингарчилик даври бошланади.

Октябржанубий яримшарда айни баҳор пайтидир. Оловли Ер оролида об-ҳаво салқин ва қуруқ бўлади. Чилининг жануби бу пайтда салқин ва нам бўлиб, дарахтлар яшил либосга бурканади.

Африканинг жанубида, Ангола ва Шимолий Родезияда ёмғирлар ёғади, майсалар ўсиб чиқади. Африканинг чекка жанубида баҳор кучга киради.

Австралиянинг энг шимол томонларида ҳам баҳорги ёмғирлар бошланади.

Ноябр, Европанинг жануби, ўртаер денгизи соҳиллари, Марказий Осиёда, Ҳимолай этакларида, Хитойнинг марказий қисмларида ва АҚШнинг жанубий раёнларида бу ойда куз бошланиб, ёмғир ёғади, шамоллар эсиб, қор тушади, охирги дарахтларнинг барглари ҳам аёвсиз тўкилади.

Шимолий Муз океани соҳилларида қиш бошланади.

Ғарбий Европа, Россиянинг Европа қисми жанубий районларида осмонда қуюқ булутлар пайдо бўлади. Ёмғир қорга айланади. Айрим жойларда қалин қор қатламлари вужудга келади.

Ноябниинг охирида Евросиё билан Шимолий Американинг катта қисмида қиш ўз қилиқларини кўрсата бошлайди. Сибир ва Канадада ҳам ҳақиқий қиш киради.

Шарқий Сибир ва Узоқ Шарқда бу ойда қор жуда кам ёғади. Айиқлар ғорларга бекинади, шимол буғулари тундрадан жанубга — тайгага ўта бошлайди, чунки тайгада қор жуда юмшоқ, қор тагидан озуқа топиб ейиш қийин эмас. Ноябрда буғулар шохларини ташлай бошлайди.

Ўртаер денгизи соҳилларидаги ўлкаларда куз кириб, ёғингарчилик бошланади. Атроф яна ўт-ўлан, кўм-кўк майсалар билан қопланади, гуллар очилади. Мисрда деҳқончилик ишлари жонланиб кетади. Нил дарёси тошган вақтда сув остида қолган жойлардан сув қайтиб, бу ерларга дон экилади.

АҚШнинг Калифорния штатида ёғингарчилик даври бошланади, атроф яшил либосга бурканади.

Ноябр ойи Ҳиндистонда қишки муссон мавсумидир. Бу даврда Ҳиндистонда шоли ҳосили йиғиштирилади, буғдой екилади. Ҳиндихитойда ноябрда шолининг иккинчи ҳосили пишиб ети-лади.

Япония ва Хитойда ноябр ойида хризантемалар қийғос гуллайди.

Жанубий яримшарда ноябр баҳорнинг охири болиб, мате-рикларнинг катта қисми ям-яшил ўтлар билан қопланади.

Африка жанубидаги Намиб чўлида ҳаво иссиқ ва туманли бўлади. Бундай ҳавода киши нафас олишга қийналади. Калахарида бундаир ҳам иссиқроқ ва қуруқ бўлади.

Австралияда баҳорги ёмғирлар жанубий ва жануби шарқий районларга тарқалади.

Декабр. Евросиё ва Шимолий Американинг катта қисмида декабр бошиданоқ қаҳратон қиш ҳукмронлик қила бошлайди. Бу иккала материкнинг тайга зонасида қаттиқ совуқ бўлади, дарахтлар қор билан қопланади.

Тайгада гўё ҳаёт тўхтагандек туюлади: на қуш, на ҳирор ҳайвон кўринади, уларнинг ҳатто овозлари ҳам эшитилмайди. Кўл ва дарёлар, қўлтиқ ва денгизлар муз билан қопланади.

Сибир, Монголия, Манжурия, Корея, Хитойнинг шимолий қисмида декабрда ёғин жуда кам бўлади ёки бутунлай ёғмайди. Монголия ва Сибирда ҳавонинг ҳарорати -40°C, ҳатто — 60°C гача совиши мумкин. Евросиёнинг ғарбий томонларида декабр ёғинли ой бишланади, ёмғирли ва туманли кунлар кўп бўлади.

Ҳиндистоннинг Дэкан ясси тоғлигида, Суданда, Венесуелада декабр ойида ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлади. Дарахтларнинг барглари тўкилади, ўтлар қуриб, қовжираб қолади.

Ўртаер денгизи соҳиллари ва Калифорнияда ҳаво илиқ бўлиб, ёмғирлар ёғади. ўсимликлар кўм-кўк бўлиб ўсиб туради.

Декабр — жанубий яримшарда ёзнинг дастлабки ойидир. Чилининг Тинч океан соҳилларида, Янги Зеландияда кенг баргли ўрмонларда хилма-хил гуллар чамандай очилиб ётади.

Патагония, Калахари ва Австралия ғарбидаги чўлларда қурғоқчилик ҳукм суради. Ҳаво жуда иссиқ бўлади. Бразилия, Африканинг жануби ва Австралиядаги саванналарда муссон ёмғирлари ёғади, ўт-ўланлар ўсиб, борлиқ яшил либосга бурканади.

Вам может понравиться

Добавить комментарий