Келинлар ярмаркаси

Саноат махсулотлари ярмаркаси, кийим-кечаклар ярмаркаси, китоб ярмаркаси, бошқа кўп хил ярмаркалар бўлиши кўпчиликка маълум.Лекин келинлар ярмаркаси бўлиши кишининг тушига ҳам кирмаган.

Марокашнинг Атлас тоғлари этагида жойлашган Имилхил деган сўлим қишлокда хар йили кеч кузда келинларнинг уч кунлик ярмаркаси ўтказилади. Мамлакатнинг турли бурчакларидан йўлга чиққан сулув қизлар ва оила қуриш иштиёқида юрган йигитлар туяда, отда, аравада, ҳатто пиёда юриб, Имилхил қишлоғидаги махсус майдонга йиғилишади. Ярмарка очилгач, йигитлар қизларни бамайлихотир синчиклаб тамоша қилиб, кузатиб юришади. Шу тарифа ўзларига муносиб қаллих танлайдилар.                         

Тенги билан топишганлар бир йигит 20 дирҳамдан пул тўлаб, никох қоғози олади. Вилоят бошлиғи келиб ҳамма келин-куёвни бир йўла никохлайди. Шундан кейин келинларнинг исми шарифлари махсус дафтарда қайд қилинади. Никохнинг расмий қисми тугагач, ўйин-кулги, никох базми бошланади. Никох базмидан сўнг келин шу ердан туппа-тўғри куёвникига йўл олади. Куёв тура туя ёки отда, жуфти ҳалоли — келин пошша эса унинг ортидан пиёда йўлга равона бўладилар.

Вам может понравиться

Добавить комментарий