Келажак – назорат қилинадиган интернет, имконияти кенгайган мия ва “нашр қилинадиган” уйлар

 Яқинда Сан-Хосе шаҳрида тадбиркор ва футуорологлар (келажакшунослар) иштирокида анъанавий Institute for the Future — футурологик анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман якунларига кўра, яқин ўн йил ичида юзага келиши кутилаётган технологик янгиликлар аниқланди.

  1. Яқин ўн йил ичида интернетнинг янги авлоди вужудга келади. Сир эмаски, интернет дастлаб давлат ва тижорат манфаатларидан ҳоли бўлган ягона эркин ҳудуд сифатида юзага келганди. Аммо, бугунги кундаинтернет ҳаётимизнинг барча жабҳаларини қамраб олган ягона марказлашган тизимга айланди. Бу тизимдан нафақат эзгу, барли турли қора ниятли кучлар ҳам унумли фойдаланмоқда. Бироқ яқин йилларда интернетнинг концепциялари бирмунча ўзгаради. Унинг хавфсизлигини ошириш юзасидан кенг қамровли ишлар қилинади.
  2. Ишлаб чиқарувчилар учун википедия тармоғи вужудга келади. Мазкур онлайн энциклопедия маълумвақт ахборотга бўлган монополия тушунчасини йўққа чиқарди. Эндиликда бугунги кунда мавжуд барча маҳсулотлар ҳақида ягона марказлашган ахборот тизими вужудга келади. Шу тариқа монополия гигантлари “эгардан” тушишларига тўғри келади. Энди истеъмолчи интернет тармоғи орқали исталган корхонанинг маҳсулоти ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиб, унга буюртма бериши мумкин.
  3. 3D-нашр қурилиш тизимида инқилоб ясайди. У қурилиш ва ишлаб чиқаришдаги эски қолипларни бутунлай енгиб чиқади. “Босиб чиқарилган уйлар” мавжуд иншоотлардан кескин фарқ қилади ва у фантастик фильмлардаги “келажак уйлари” ҳақида орзуларни рўёбга чиқаради.
  4.  Пенитенциар тизим ҳақидаги тушунчалар ҳам ўзгариб кетади. Меҳнат билан даволаш асосий йўналиш кўринишини олади. Ҳатто маҳбуслар ҳам ўз ишини юритиши, изланишлар олиб бориши мумкин бўлади.
  5. Моддий бойликлар ва табиий ресурслардан фойдаланиш тизими ҳам қайта кўриб чиқилади, улардан ҳамкорликда фойдаланиш ғояси ҳаётга тадбиқ этилади. Дейлик, кимдадир моддий ресурс (машина, уй ваҳоказолар) бўлса, бошқа ундан вақтинча фойдаланиш учун маълум миқдорда тўлов тўлашга рози бўлса, ҳар икки киши ўзаро келишган ҳолда бу ресурсдан умумийликда фойдалана оладилар. AirBnB орқалиижарага олинган турар-жойлар, Mobility ёки ZipCar дастури орқали ижарага олинган автомашиналар ана шу тенденциянинг илк кўринишлари саналади. Чунки, текширувларга кўра одамлар ҳам, бизнессубъектлари ҳам ўзларидаги моддий ресурслардан ўртача ўн фоиз ҳолда тўлиқ фойдаланишар экан.
  6. Жамоатчилик ва хайрия муносабатлари олдиндан тўлов тизими эвазига ривожланади. Масаланайрим қаҳвахоналарда сиз ўзингиздан кейин келиши мумкин бўлган нотаниш мижоз учун тўлайсиз. Сизни эса, бу қаҳвахонага сиздан аввал келган мижоз тўлаб кетган пул эвазига меҳмон қилишади. Албатта, бу усул хайрия мақсадлари учун анча қизиқ ва мақбул.
  7. Масофадан туриб ишлаш одатий кўриниш касб этади. Фрилансер (эркин ишловчилар) сони тобора ошиб боради. Футурологлар фикрича, масофадан туриб иш битириш афзалликларини инсоният тўла-тўкис англаб етади. Одамлар ўртасидаги масофанинг аҳамияти қолмайди.
  8. Ер микрофолорасининг глобал харитаси тузилади. Шу тариқа бизнинг экотизим ҳақидаги қарашларимиз ҳам ўзгаради. Агар Earth Microbiome Project номли лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, сайёрамиз аҳолисининг турли ҳаёт даражаси ҳақидаги тасаввурлари ўзгаради. Бактерияларни ўрганиш даражаси янада ривожланади.
  9. Big Data технологиялари ёрдамида барча ижтимоий жараёнлар истиқболини аниқлаш имкони юзага келади. Жумладан турли иқтисодий инқирозларни олдиндан аниқлаш ва уларга чап бериш имкони туғилади.
  10. Нейрохариталарнинг ишлаб чиқилиши мия имкониятларини кенгайтиради. Инсон миясининг янги-янги хусусиятлари ўрганилади. Бу эса янги кашфиётлар, ўзгаришларга йўл очади.

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг биринчи Smart TV телевизорини намойиш этди, деб хабарберади “Вести” нашри.
Мазкур телевизор Mi TV 3S сериясига мансуб бўлиб, экрани эгилган кўринишга эга. Curve телевизори 65 дюймли Samsung томонидан ишлаб чиқарилган 4К матрицага эга. Телевизор рекорд даражада ингичкалиги билан ажралиб туради.
Янги телевизор тўрт ядроли графика назоратига эга MStar 6A928 чипи билан жиҳозланган. У шунингдек Dolby DTS стандартини қўллаб-қувватловчи акустик тизим ва икки каналли ва 2 Гегабайт ҳажмга эга DDR3 хотирасига эга.Телевизорнинг қалинлиги бор-йўғи 5,9 миллиметрни ташкил этади. Бу эса телевизорнинг iPhone 6S смартфонидан ҳам ингичкароқ эканлигини кўрсатади.
Хитой техника бозорида телевизор 9000 юандан сотилмоқда. Энг ингичка телевизор ҳозирча фақат Хитойда сотилмоқда. Xiaomi компанияси уни бошқа давлатларда ҳам сотадими йўқми, бу ҳозирча номаълум.

Манба: uzbegim.info

Вам может понравиться

Добавить комментарий