Канада, Конфедерациялар кўприги

Музлатилган сув устида қурилган  энг йирик кўприк. XIX асрнинг иккинчи ярмида Шаҳзода Эдуард ороли Канадага қўшилган пайтда ҳукумат орол аҳолисига уларни Канада билан боғлайдиган кўприк қуришни бўйнига олади.

Аммо уларнинг бу ваъдаси фақатгина 1997-йилда, орадан 124 йил ўтгандан кейингина амала ошади. Бу пайтга қадар оролликлар ёзда қайикдарда, қишда чаналарда Канадага қатнашган.

Қурилишига 1 млрд. доллар сарфланган кўприкнинг умумий узунлиги 12,9 к м. ни ташкил этади. Муз устига қурилган мазкур кўприк ҳақиқий меъморчилик наъмунаси ҳам саналади. Уни томоша қилиш учун бу ерга йилига 1 млн.га яқин сайёҳлар ташриф буюришади.

Кўприкдан ўтиш пуллик. Пул фақат оролдан чиқаётган пайтда тўланади ва бу автомобиллар учун 35 доллар, мототранспорт эгалари учун эса 14 доллар миқдорида белгилангаи. Йўловчилар ва велосипедчиларни эса махсус тезюрар қурилма ўз манзилига етказади. Кўнрикда икки томонлама қатнов йўлга қўйилган.

Вам может понравиться

Добавить комментарий