Кабоб тайёрлаш сирлари

Шашликни кола, газланган сув ва шунга ўхшаш суюқликлар билан мариновка қилманг, гўштнинг бор таъми суюқликка чиқиб кетади. Гўштнинг таъми сақланиб қолиб, янада мазали бўлиши учун тажрибаларим давомида энг мазали бўлган шашлик пишириш услубим билан ўртоқлашаман. Биронта чойхонада бу услубда мариновка қилинмайди, кўпинча бошқача осон йўлини танлашади. Ишонинг, бу шашликнинг таъми нафақат Бухорода, балки бутун республикада машҳур Ғиждивон ва Чорбакр шашликларидан  ҳам мазалироқ чиқади.

   Гўшт танлаш ва кесиш

Шашлик учун ёш қўй ёки қорамол гўштининг камҳаракатланадиган қисмидан оласиз. Гўштни чиройли кесиш мақсадида сал қаттиқроқ бўлгунча тузламаган ҳолда музлатгичга қўясиз. Кейин музлаткичдан олиб, чиройли кубик шаклида кесиб чиқасиз.

Мариновка (5кг, гўшт учун)

Идишга биринчи 5 кг. гўшт солинади. Табга қараб туз ва зираворлар солинади. Гўштнинг таъми чиқмаслиги ва ўзига янада мазали таъм олиши учун 100 мл. қаймоқ соламиз. Қаймоқ таркибидаги ёғ гўштнинг ташқи қисмига ёпишиб олиб, мазасининг чиқиб кетишидан сақлайди ва янада мазали там беради. 2 кг.  пиёзни йирикроқ қилиб тўғрлаб соламиз. Тўрт-беш чой қошиқда узум сиркаси қўшамиз. Бўлди, шундоқ устини оғирроқ нарса билан қаттиқ ёпамиз-да, 4 соат музлатгичда қўямиз.

Пишириш

Олов таёрлашда кўмир, кўмир бўлмаса, саксовул ёки ўрик дарахтлари яхши ёнади. Шашликни баланд оловда пиширсангиз гўштнинг мағзи пишмасдан қолади. Жуда паст оловда пиширсангиз, гўштингиз қаттиқроқ бўлиб сели чиқиб кетади. Шу сабаб оловни меъёрида иссиқлик берадиган даражада таёрлаш керак. Оловни меъёрини билмасангиз, имкон қадар гўштни йирикроқ кесмасликка ҳаракат қилинг. Ингичкароқ бўлса жуда тез пишади ва мағзи пишмасдан қолмайди.  Бу шашлик фақат лаҳм гўштдан бўлади. Оқ ёғни ёқтирсангиз, уни шундоқ сихга тиқиб пишираверасиз.  Оқ-ёғ танлашдаям қорамолнинг ошқозон атрофидаги пардасимон ёғдан олинг.

манбаа: http://usmonov.uz/

Вам может понравиться

Добавить комментарий