Йил фасллари нега ўзгариб туради?

Ер асосан икки хил ҳаракатланади: ўз ўқи атрофида (суткалик ҳаракат) ва Қуёш атрофида (йиллик ҳаракат). Ернинг ўз ўқи атрофидаги суткалик ҳаракати натижасида кун ва тун вужудга келса, йиллик ҳаракати натижасида йил фасллари вужудга келади.

Ернинг Қуёш атрофидаги йиллик ҳаракат ёки унинг орбитаси деб аталади. Ер орбитасининг узунлиги 940 миллион километр. Ер бу йўлни ўрта ҳисобда соатига 107 километр (ёки секундига 29,8 километр) тезликда босиб ўтади.

Бу тезлик артиллерия ўқининг учиш тезлигидан ўн баравар катта. Ер ана шундай тезлик билан Қуёш атрофини 365 кун 5 соат 48 минут-у 46 секундда айланиб чиқади. Ернинг қуёш атрофидан бир марта тўла айланиб чиқишига кетган вақт (365 кун-у 6 соат) йил деб аталади.

Йил фаслларининг алмашинувига Ернинг Қуёш атрофидан айланиши ва Ер ўқининг орбита юзасига — текислигига нисбатан оғишганлиги сабабчидир. Ер ўқи орбита текислигига нисбатанъ 66°30`бурчак ташкил этади.

Ернинг 21-мартдаги ҳолатини кўриб чиқайлик. 21-мартда кун билан тун чегараси иккала қутбдан ўтган, яъни сайёрамизнинг ҳар иккала ярим шарида кун билан туннинг узунлиги бир-бирига тенг. Қуёш нури шу куни, яъни 21-мартда экваторга тик тушади — Ер ўқига нисбатан тўғри бурчак ҳосил қилади. Туш пайтида Қуёш тик тепамизда бўлади. Шу куни Ер Қуёшга нисбатан шундай вазиятни эгаллайдики, Қуёш нури шимолий ва жанубий яримшарларга бир текисда тенг тарқалади, Қуёш ўзининг бизга кўринадиган йўлининг тенг ярмини уфқ тепасида, иккинчи ярмини эса уфқ тагида, яъни ер шарининг бизга нисбатан орқа томонида босиб ўтади. Фақат шу куни Қуёш ҳақиқатан ҳам шарқдан чиқиб ғарбга ботади.

Март ойида сайёрамизнинг шимолий яримшарида баҳор, жанубий яримшарида куз бўлади. 22-мартдан бошлаб кунлар узая ва тунлар қисқара бошлайди. Қуёш шимоли шарқдан чиқиб, шимоли ғарбга бота бошлайди. Куннинг узайиши ва туннинг қисқариши 22-июнгача давом этади. 22-июнда сай-ёрамизнинг шимолий яримшари қуёшга қараган бўлади, шу туфайли бу яримшар жанубий яримшарга нисбатан қуёшдан кўпроқ ёруғлик, иссиқлик олади. Демак, шимолий яримшарда ёз бошланади, кунлар узун, тунлар қисқа бўлади, экватордан жанубда, яъни жанубий яримшарда эса қиш киради ва кунлар қисқа, тунлар узун бўлади.

Шимолий яримшарда ёзда Қуёш уфқдан анча баланд кўтарилади; масалан, июн ойида 23°30`шимолий кенгликда Қуёш уфқдан 90°, Тошкентда 72°, Москвада 58° баланд кўтарилади. 22-июнда Қуёш Шимолий қутб атрофини кечаси-ю кундузи ёрица, Жанубий қутб атрофига Қуёш нури мутлақо тушмайди. июнда Шимолий қутбга борган сари кун узайиб, тун қисқараверади. Чунончи, Тошкентда куннинг узунлиги 15 соатга, тун 9 соатга тенг, Москвада кун 17,5 соатга, тун 6,5 соатга, Санкт-Петербургда эса кун 18,5 соатга, тун 5,5 соатга тенг бўлади.

Шу ойда Жанубий қутб атрофидаги ўлкаларда бутунлай бошқача манзарани кўрамиз: 66°30`жанубий кенгликдан жануб томонда қоронғи-зимистон; 23-июндан секин-аста кунлар қисқариб, тунлар узая бошлайди. 23-сентабрга бориб Ер Қуёшга нисбатан яна 21-мартдаги ҳолатни эгаллайди (8-расмга қаралсин). Яна Ер шарининг ҳамма жойида тун билан куннинг узунлиги бараварлашади.

Бироқ 23-сентабр Ер шарида йил фаслларининг тақсимланиши жиҳатидан 21-мартдан фарқ қилади. 21-мартда шимолий ярим-шарда баҳор, жанубий яримшарда куз бўлса, 23-сентабрда шимплий ярим шарда куз, жанубий ярим шарда баҳор бўла-ди. 24-сентабрдан кунлар қисқариб, тунлар узая бошлайди. Қуёшнинг эрталаб чиқишидан кечқуран ботишигача босиб ўтадиган йўли қисқара боради, қисқариш 22-декабргача давом этади.

22-декабрда сайёрамизнинг жанубий яримшари Қуёшга қараган бўлади, шунинг учун жанубий яримшар шимолий яримшарга нисбатан Қуёшдан кўпроқ ёруғлик, иссиқлик олади. Демак, декабрда жанубий яримшарда ёз бошланиб, кунлар узун, тунлар қисқа бўлади; айни вақтда шимолий ярим-шарда қиш киради ва кунлар қисқа, тунлар узун болади.

Қишда шимолий яримшарда Қуёш уфқдан баланд кўтарилмайди. Декабрда Қуёш Тошкентда уфқдан 25,5°, Москвада 11° баланд кўтарилади, холос.

Ернинг 22 декабрдаги ҳолатида Жанубий қутб атрофида Қуёш кечаси-ю кундузи ботмайди. Шимолий қутб атрофига cса мутлақо Қуёш нури тушмайди. Шимолий яримшарда кунлар қисқариб кэтади; чунончи, Тошкентда куннинг узун-лиги 9 соатга ва тун 15 соатга, Москвада кун 6,5 соатга ва тун 17,5 соатга, Санкт-Петербургда кун 5,5 соатга ва тун 18,5 соатга тенг бўлади.

Демак, Ернинг ўқи Қуёш атрофидаги айланиш йўлига — орбита текислигига нисбатан оғишганлиги натижасида йил фасллари алмашинади, Қуёш атрофидаги йиллик ҳаракатнинг турли даврла-рида Ер юзасининг ёритилиши ва иситилишидаги фарқлар келиб чиқади.

Шимолий ва Жанубий қутблардан баравар масофада ер шарини икки тенг бўлакка, яъни шимолий ва жанубий ярим-шарларга бўлувчи фаразий чизиқ экватор деб аталади. Экватордан шимолдаги йил фасллари билан экватордан жанубдаги йил фасллари бир-бирларидан фарқ ъқилади; шимолий яримшарда ёз бўлганда жанубий яримшарда қиш, шимолий яримшарда баҳор бўлганда жанубий яримшарда куз бўлади.

Қуёш нурлари йил давомида экваторга икки марта: 21-март ва 23-сентабрда, 23°30`шимолий кенгликка 22-июнда, 23°30`жанубий кенгликка эса 22-декабрда тик тушади. Демак, бу кенгликлар оралиғида йил фасллари биздагидек алмашиниб турмайди, балки доимо ёз иссиқ бўлади, экваторга яқин жойларда кун билан туннинг узунлиги йил бўйи бир-бирига тенг бўлади.

Қуёшнинг кўринма йўли уфқдан қанчалик баланд, тик болса, кун билан тун шунчалик тез алмашинади, яъни тонг отиш пайтидаги қоронғилик ниҳоятда қисқа вақт давом этиб, бирданига кун ёришади ёки бирданига қоронғи тушади.

Биз истиқомат қилаётган мўтадил кенгликлар (шимолий ва жанубий яримшарларнинг 23°30`билан 66°30`кенгликлар оралиғи)да юқорида кўриб ўтганимиздек йил фасллари: баҳор, ёз, куз ва қиш бир вазнда алмашиниб туради.

Вам может понравиться

Добавить комментарий